USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев Наманганда гуллар фестивалига борди

216 марта
Шавкат Мирзиёев Наманганда гуллар фестивалига борди

Бугун, 23 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи асносида анъанавий гуллар фестивалига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент  матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, фестиваль муддати 2018 йилдаги 3 кундан 2025 йилда 40 кунга узайтирилгани натижасида хорижлик сайёҳлар сони 25 мингдан 800 минг нафарга, маҳаллий туристлар эса 6,4 миллион нафарга етган.

Навбатдаги мақсад – 50 дан ортиқ давлатдан 1 миллион нафар хорижий ва 7 миллион нафар маҳаллий туристни жалб этиш, 150 дан зиёд тадбир ўтказиш ҳамда хизматлар ҳажмини 8 триллион сўмга етказиш.

Жорий йил 24 майдан 12 июлга қадар давом этадиган 65-халқаро гуллар фестивали ҳам ўзгача шукуҳ билан ўтмоқда. Фестиваль “Гиннесснинг рекордлар китоби”га расман киритилди. Унинг доирасида китоб вакиллари бир ой давомида Наманган шаҳри аҳолиси томонидан 29 миллиондан зиёд гул кўчати қўлда экилиши жараёнини кузатган. Натижада жаҳон рекорди қайд этилган.

Наманган шаҳрининг 45 та маҳалласи гулчиликка ихтисослаштирилиб, 16 минг хонадон қамраб олинган, 21 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланган. Ушбу хонадон томорқаларида март-апрель ойларида 4 минг 683 та иссиқхона ташкил этилиб, 120 миллион дона гул кўчати етиштирилган. Одамлар қўшимча 300 миллиард сўм даромадга эга бўлган.

Давлат раҳбари фестиваль доирасида барпо этилган гул композициялари, мавзули майдонлар ва кўргазмаларни кўздан кечирган. Гулчилик билан шуғулланаётган аҳоли, тадбиркорлар, фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларни қутлаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: