USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд қайси?

276 марта
Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд қайси?

Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп бўлган туман ва шаҳарлар рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига мамлакатнинг доимий аҳолиси сони қарийб 38,4 миллион кишига етган.

Рейтингнинг биринчи поғонасидан Наманган шаҳри ўрин олган. Шаҳар аҳолиси сони 731,3 минг кишини ташкил этган. Иккинчи ўринда Самарқанд шаҳри 607,6 минг аҳоли билан қайд этилган.

Учинчи ўринни Самарқанд вилоятининг Ургут тумани эгаллаган. Туманда 588,6 минг киши истиқомат қилади. Шунингдек, Андижон шаҳри 506 минг, Сурхондарё вилоятининг Денов тумани эса 442,7 минг аҳоли билан кейинги ўринларни банд этган.

Тошкент шаҳридан рўйхатга учта туман – Олмазор (419,6 минг киши), Юнусобод (395 минг киши) ва Шайхонтоҳур (374,6 минг киши) кирган.

Аҳолиси энг кўп бўлган 10 таликдан, шунингдек, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани (401,5 минг киши) ҳамда Андижон вилоятининг Асака тумани (369,6 минг киши) жой олган.

Шу тариқа, Наманган шаҳри нафақат вилоят марказлари, балки Тошкентдаги йирик туманларни ҳам ортда қолдириб, мамлакатдаги энг гавжум ҳудуд сифатида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳудудлар кесимида эса доимий аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти 4 396,8 минг кишилик кўрсаткич билан етакчи бўлганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: