USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Пойтахт аҳолиси чанг-тўзондан огоҳлантирилди

47 марта
Пойтахт аҳолиси чанг-тўзондан огоҳлантирилди

Жаҳон метеорология ташкилотининг Чанг-қум бўронлари бўйича Пекин минтақавий маркази ҳамда Ўзгидромет прогнозларига кўра, бугун, 27 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида нам ҳаво массалари кириб келиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Махсус комиссия огоҳлантириш билан чиқди.

Прогнозларга кўра, кун давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол тезлиги 3–8 м/с гача, айрим ҳудудларда эса 10–12 м/с гача кучайиши эҳтимоли мавжуд. Кучайган шамол фонида айрим жойларда чанг-тўзонлар юзага келиши мумкин.

Мазкур жараёнлар натижасида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари миқдори, айниқса, PM10 концентрацияси қисқа муддатга ортиши кузатилиши мумкин. Бироқ ушбу ҳолат вақтинчалик характерга эга бўлиб, куннинг иккинчи ярмида кузатиладиган қисқа муддатли ёғингарчилик ҳисобига атмосфера ҳавосининг аста-секин тозаланиши кутилади.

Мутахассислар шамол кучайган пайтларда, айниқса, нафас йўллари касалликлари, аллергия ҳамда юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолари мавжуд фуқароларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этади. Зарурат бўлмаганда узоқ вақт очиқ ҳавода бўлмаслик, дераза ва эшикларни ёпиқ сақлаш ҳамда имкон қадар ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилади.

Ҳозирда атмосфера ҳавоси ҳолати Махсус комиссия томонидан назоратга олиниб, доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: