USD: 12,006 so'm EUR: 13,765 so'm RUB: 150 so'm GBP: 16,066 so'm CNY: 1,777 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,269 so'm USD: 12,006 so'm EUR: 13,765 so'm RUB: 150 so'm GBP: 16,066 so'm CNY: 1,777 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,269 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистондаги гольф клубининг очилиш маросимида қатнашди

9 марта
Шавкат Мирзиёев Қирғизистондаги гольф клубининг очилиш маросимида қатнашди

Бугун, 30 июль куни Чўлпонота шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари билан биргаликда Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги гольф клубининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, етакчилар у ерда барпо этилган замонавий спорт ва туризм инфратузилмаси билан танишган. Янги мажмуа гольфни оммалаштириш, спорт туризмини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланган.

Давлат раҳбарлари қардош Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва халқини янги объектнинг очилиши билан табриклаб, мамлакатнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятлар тилаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан бирга Иссиқкўл вилоятидаги Чўлпонота шаҳрига етиб боргани ҳақида хабар берилган эди. У ерда мамлакат етакчисини Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳамда унинг рафиқаси кутиб олди. Шунингдек, Чингиз Айтматов номидаги “Руҳ Ордо” маданият марказида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёевнинг Садир Жапаров билан тор доирадаги ва расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари ҳам ўтказилди. Олий даражадаги музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёевни I даражали “Манас” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Юксак мукофотни Ўзбекистон раҳбарига Президент Садир Жапаров топширди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: