USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Саида Мирзиёева Тошкентни “қаричлаб сотаётганлар“ керак бўлса қамалишини айтди

141 марта
Саида Мирзиёева Тошкентни “қаричлаб сотаётганлар“ керак бўлса қамалишини айтди

Тошкент шаҳридаги болалар майдончалари, умумий фойдаланишдаги ҳовлилар ва яшил ҳудудларда ноқонуний қурилган объектлар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилади. Қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, айбдорлар, зарур бўлса, озодликдан маҳрум этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram–каналида маълум қилди.

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги “Лолазор“ маҳалласида бўлиб, маҳалла аҳли эккан дарахтлар кесиб ташлангани ва болалар майдончаси ўрнида бизнес маркази қурилиши режалаштирилаётганига гувоҳ бўлганини қайд этган.

“Одамлар дод деганича бор – қурилишлар туфайли пойтахтдаги умумий ҳовлилар, ўйин ва спорт майдончалари таг-туги билан йўқ қилиб юбориляпти“, деган Администрация раҳбари.

Саида Мирзиёева аҳоли фойдаланиши учун ажратилган шаҳар ҳудудлари офис ёки турар жой бинолари қуриш учун эмас, ўз вазифасига хизмат қилиши лозимлигини таъкидлаган.

Шу муносабат билан Бош прокуратурага Тошкент шаҳри бўйича бундай объектларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш топширилган.

Қайд этилишича, текширув давомида қурилиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги, шаҳарсозлик меъёрларига риоя этилгани ҳамда аҳоли ҳуқуқлари қай даражада таъминлангани ўрганилади.

“Агар қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, масъул шахсларга нисбатан муросасиз жазо чоралари кўрилади, айбдорлар, керак бўлса, ҳатто озодликдан маҳрум этилади“, дея ёзган Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги муҳим объектларни кўздан кечириб, яшил ҳудудлар етишмаётганини таъкидлаган эди. Саида Мирзиёева пойтахтда янги истироҳат боғларини барпо этиш, мавжуд боғ ва жамоат жойларини кенгайтириш ҳамда уларни аҳоли учун қулай масканларга айлантириш устувор вазифалардан бири эканини билдирганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: