USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбек тили илм ва технология яратиладиган тил бўлиши лозим – Президент

54 марта
Ўзбек тили илм ва технология яратиладиган тил бўлиши лозим – Президент

Ўзбекистон технология соҳаларида жаҳонга илғор ташаббусларни таклиф қиладиган марказга айланиши зарур. Шунингдек, ўзбек тили рақамли дунёда илм ва технология яратиладиган тил бўлиши лозим. Бу ҳақда бугун, 28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда гапирди.

Президент тадбирда дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш учун билимли, келажак касбларини пухта эгаллаган ва мустақил фикрлайдиган янги авлод мутахассислари зарурлигини таъкидлаган. Шу боис, таълимга сифат ва мазмун олиб кирилиб, муаллимнинг обрў-эътибори тикланмоқда, даромади ошириб борилмоқда.

Ўтган ўн йилда аҳоли 8 миллионга кўпайган шароитда ҳам мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етказилган. Мактабларда 1,5 миллион қўшимча ўқувчи ўрни яратилган.

Президент, ижод ва ихтисослашган мактаблар ташкил этилгани фарзандларимизга етакчи хорижий таълим масканларидан кам бўлмаган даражада чуқур билим олиш имконини берган. Ёшларга хорижий тиллар ва касб-ҳунар ўрганишлари учун муносиб шароитлар яратилган.

Олийгоҳларда ўқиш учун қулай шароитлар кенгайиши ҳисобига талабалар сони 1 миллион 600 минг нафарга етган. Ёшларда билим олишга иштиёқ кучайиб, ота-оналар учун фарзандини олий маълумотли қилиш фақат орзу эмас, эришса бўладиган мақсадга айланган.

“Талабаларнинг ярмидан кўпини хотин-қизлар ташкил этаётгани – Учинчи Ренессанснинг ўзига хос қиёфаси. Билимли қизлар – билимли оила, билимли авлод ва маърифатли жамият деганидир”, дейди давлат раҳбари.

Таълим билан бир қаторда илм-фан, замонавий технология ва инновациялар тараққиётимизнинг ҳал қилувчи омили сифатида белгиланган.

АТ, сунъий интеллект ва креатив иқтисодиёт ривожига янги руҳ берилиб, 10 миллион ёшни рақамли индустрия ва келажак касбларига олиб кириш мақсад қилинган.

Истиқлол байрами арафасида хитойлик ҳамкорлар билан “Самарқанд – 2028” сунъий йўлдоши фазога учирилгани алоҳида ғурур билан қайд этилган.

“Менинг ниятим: Ўзбекистон технология соҳаларида жаҳонга илғор ташаббусларни таклиф қиладиган марказга айланиши зарур. Ўзбек тили рақамли дунёда илм ва технология яратиладиган тил бўлиши лозим”, дейди давлат раҳбари.

Инсон қадри ҳақида сўз юритганда, аҳоли саломатлигига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланган. Сўнгги йилларда соҳага ажратилаётган маблағ 8 каррадан зиёд оширилиб, сифатли тиббий хизмат олиш имконияти марказда ҳам, ҳудудларда ҳам яратилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: