USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Саида Мирзиёева Туркия Президенти котибияти раҳбари билан учрашди

35 марта
Саида Мирзиёева Туркия Президенти котибияти раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркия Республикаси Президенти котибияти раҳбари Ҳасан Доған ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби Ҳаққи Сусмаз билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Унинг билдиришича, Ўзбекистон ва Туркияни ўзаро боғлаб турган умумий тарихи бор, тили, маданияти, анъаналари яқин. Кўп қиррали муносабатлар айнан мана шундай мустаҳкам пойдевор асосида изчил ривожланиб бормоқда.

Мулоқот давомида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги амалий қадамларни муҳокама қилинган ва ҳар икки томон учун манфаатли бўлган янги ташаббусларни биргаликда амалга ошириш жараёнини давом эттиришга келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Истанбул шаҳрида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўғли Нажмиддин Билол Эрдўған билан биргаликда Ибн Халдун университети ва “Енидоғу” мактабига боргани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Саида Мирзиёева Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қизи Сумая Эрдўған Байрактар ҳамда унинг турмуш ўртоғи Селчук Байрактар ҳамроҳлигида Туркиянинг “Baykar” компанияси мажмуасида бўлиб, юқори технологиялар, хусусан, мудофаа саноати соҳасидаги илғор лойиҳалари билан танишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўзи билан ҳам учрашди. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: