USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Узоқ йиллик тарихий хато тузатилди – Саида Мирзиёева алифбо ўзгартирилиши ҳақида

110 марта
Узоқ йиллик тарихий хато тузатилди – Саида Мирзиёева алифбо ўзгартирилиши ҳақида

Бугун, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонунни имзолади. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева буни узоқ йиллик тарихий хатонинг тузатилиши, деб атади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

“Ниҳоят, узоқ йиллик тарихий хато тузатилди. Бугун Президентимиз лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонунни имзоладилар”, дейди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари бу йиллар давомида баҳсларга сабаб бўлаётган ва охири кўринмаётган масала бўлганини қайд этган. Саида Мирзиёева 2023 йил 11 декабрда жадидлар меросига бағишланган конференциядаги нутқида алифбони тузатиш ташаббусини илгари сурган ҳолда, мазкур баҳсларга нуқта қўйиш вақти келганини айтганини эслатган. 

“Албатта, ўзгаришлар осон кечмайди, кимлардадир эътироз ёки хавотир уйғотиши ҳам табиий. Лекин, ишонинг, ёзувимиздаги ноқулайликларга барҳам бериш ва тилимизнинг рақамли макондаги ўрнини мустаҳкамлаш учун бошқа йўл йўқ эди”, дейди у.

Саида Мирзиёеванинг билдиришича, амалдаги барча ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучида қолади, дарслик, пешлавҳа ва кўрсаткиçлар эса яроқлилик муддати тугагач, босқичма-босқич алмаштирилади.

“Ушбу қонуннинг 21 октябрь куни қабул қилинишида чуқур рамзий маъно бор. Тузатилган алифбомиз маърифатпарвар аждодларимиз орзуси, ёшларимиз саводхонлиги ва тилимиз мавқеини юксалтиришга хизмат қилишига ишонаман.

Барчангизни Ўзбек тили байрами куни билан табриклайман!” дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: