USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч шаҳрида 24 соатдан буён ичимлик суви исроф бўлмоқда

357 марта

Урганч шаҳрида 24 соатдан буён ичимлик суви исроф бўлмоқда

Урганч шаҳрида 24 соатдан бери тоза ичимлик суви исроф бўлмоқда, аммо ҳалигача масъул идоралардан чора кўрилгани йўқ.

Урганч шаҳар Саноатчилар маҳалласи 2-тор кўчасида кеча кечқурундан буён ичимлик суви ер ости қувуридан шиддат билан чиқиб, фантан каби осмонга отилмоқда. Бу ҳолат нафақат катта миқдордаги сувнинг исроф бўлишига, балки атрофдаги йўлак ва уйлар атрофида чанг ва намлик муаммоларини келтириб чиқармоқда.

Кўча аҳолиси айтишича, улар бу ҳақда тегишли идораларга бир неча марта мурожаат қилишган. Бироқ, шу вақтга қадар ҳеч қандай хизмат кўрсатувчи жамоа ҳодисани бартараф этиш учун келмаган.

“Сув танқис пайтда бундай исроф – жиноятга тенг”

Аҳоли фикрича, бу ҳолат нафақат эътиборсизлик, балки ресурсларга нисбатан масъулиятсизлик ҳисобланади.

“Ҳар бир мавзуда эҳтиёткорлик талаб қилинади. Ҳозирги иссиқда ва баъзи маҳаллаларда сув таъминоти узилиб-узилиб турган пайтда, бу ерда 24 соат сув осмонга отилиб туриши ҳақиқатан тушунарсиз ҳолат”, — дейди маҳалладошлардан бири.

Мутасаддилардан чора кутилмоқда

Ҳозирча Урганч шаҳар сув таъминоти корхонаси томонидан ҳеч қандай расмий баёнот берилмади.

Маҳаллий аҳоли ва фаоллар мазкур муаммо юзасидан зудлик билан чора кўрилишини, қувурдаги носозлик бартараф этилиб, бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун назорат кучайтирилишини сўрамоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: