USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч марказида хато ёзув: “Аблғози” эмас, “Абулғози”!

443 марта
Урганч марказида хато ёзув: “Аблғози” эмас, “Абулғози”!

Урганч шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида жойлаштирилган кўрсаткичда тарихий шахснинг исми хато ёзилгани юртдошларимизни ҳайратга солмоқда. Ушбу кўрсаткичда Хоразм тарихида алоҳида ўрин тутадиган машҳур давлат арбоби ва тарихчи — Абулғози Баҳодирхоннинг исми “Аблғози” деб нотўғри ёзилган.

Ҳар йили минглаб туристлар ташриф буюрадиган Урганч шаҳрида бундай хато, нафақат маҳаллий аҳоли, балки шаҳарга келувчи меҳмонларнинг ҳам диққатини тортмоқда. Улар буни кўриб ё хижолат бўлади, ёки кулишади. Ахир тарихий шахсларнинг номини нотўғри кўрсатиш – бу нафақат ҳурматсизлик, балки шаҳарнинг имижига ҳам салбий таъсир қилади.

Абулғози Баҳодирхон — XVII асрда Хива хонлиги ҳукмдорларидан бири бўлиб, ўзининг “Шажараи турк” ва “Шажараи таракима” каби машҳур асарлари орқали туркий халқлар тарихи ҳақида муҳим маълумотлар қолдирган. Унинг исмини тўғри ёзиш ва эъзозлаш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлиши керак.

Шу ўринда савол туғилади: шаҳарда ўрнатилаётган ёзувлар, кўрсаткичлар, лавҳаларни кимлар текширяпти? Нега улардан аввал тилшунослар, тарихчилар ёки ҳеч бўлмаганда билимли мутахассислар фикри олинмайди?

Бундай ҳолатлар фақат Урганчда эмас, республикамизнинг бошқа шаҳарларида ҳам учраб туради. Бу эса умумий саводхонлик даражаси, масъулиятсизлик ва эътиборсизликнинг яна бир ёрқин мисолидир.


Таклифимиз:
  • Барча шаҳар лавҳалари ва кўчалардаги ёзувлар тўлиқ қайта кўриб чиқилиши;
  • Тарихий шахслар номи, топонимлар, географик объектлар ва бошқа расмий ёзувлар тегишли мутахассислар томонидан тасдиқланиши;
  • Бундай хатоларга йўл қўйган муассаса ва масъулларга эслатма ва интизомий чоралар қўлланилиши лозим.
Урганч — маданият ва таълим маркази, деб фахрланамиз. Аммо бу фахр таъминотлар билан, балки тўғри ёзув, тўғри ахборот ва маданий ёндашув билан мустаҳкамланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: