Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Гарри Поттер” сериалига фильмларда бўлмаган янги персонаж қўшилади — актриса аллақачон танланган

39 марта

“Гарри Поттер” сериалига фильмларда бўлмаган янги персонаж қўшилади — актриса аллақачон танланган

HBO компанияси “Гарри Поттер” асарини китобга максимал даражада яқин ва аниқ қилиб ишлашга ваъда бераётган бир пайтда, актёрлар таркибида кутилмаган ўзгаришлар юз бермоқда. Лойиҳа ижодкорлари асарнинг асл вариантида бор, бироқ аввал экранлаштирилмаган деталларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Қуйидаги мақолада олдинги фильмларда умуман бўлмаган янги жодугар ролини ким ижро этиши ва қадрдон образларимиз атрофидаги энг сўнгги тафсилотлар ҳақида маълумот берамиз.

Сериалнинг биринчи мавсуми актёрлар таркибига британиялик актриса Зои Колхаун қўшилди. У асарда фақат номи юзаки тилга олинган жодугар— Моргана Ле Фейнинг эпизодик ролини ижро этади.
Фото: Моргана Ле Фейнинг образидаги актриса Зои Колхаун 
Ушбу қаҳрамон асар мухлисларига шоколадли бақалар қутисидан чиқадиган, машҳур сеҳргарлар тасвирланган коллекция карточкаларидан яхши таниш. Хогварц экспрессидаги саҳналардан бирида Рон Уизли ўзида ушбу карточкадан олтитача борлигини айтиб ўтган эди. “Гарри Поттер” сериалининг сюжетга кўра, Ле Фей қирол Артурнинг ўгай синглиси ҳамда афсонавий сеҳргар Мерлиннинг ашаддий душмани ҳисобланади.

Ҳозирча киностудия томонидан расмий баёнот берилмаган бўлса-да, актриса Зои Колхаун ижтимоий тармоқларда ушбу хабарни тасдиқлади. У CBR нашрининг кастинг ҳақидаги янгилигини ўз саҳифасига жойлаб, “Сир фош бўлди!” дея изоҳ қолдирган. Аввал ҳам актриса “Бриджертонлар” ва “Қора кўзгу” каби машҳур лойиҳаларда иккинчи даражали эпизодларда кўриниш берган.

Сериал шоураннери Франческа Гардинер жамоа китоб сюжетига қатъий риоя қилишини ва кадр ортида қолиб кетган ҳар бир элементни жонлантиришини таъкидлади. Янги актрисанинг экрандаги чиқиши қанча вақтни эгаллаши номаълум бўлса-да, бу ҳолат ижодкорларнинг майда деталларга ҳам жиддий ёндашаётганидан далолат беради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: