USD: 11,980 so'm EUR: 13,905 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,085 so'm CNY: 1,773 so'm KZT: 24 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,262 so'm USD: 11,980 so'm EUR: 13,905 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,085 so'm CNY: 1,773 so'm KZT: 24 so'm TRY: 259 so'm AED: 3,262 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ЖЧ-2026: учинчи кунда мухлисларни тўртта муҳим баҳс кутмоқда

136 марта
ЖЧ-2026: учинчи кунда мухлисларни тўртта муҳим баҳс кутмоқда
2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг учинчи куни мухлисларга яна бир қатор қизиқарли баҳсларни тақдим этади. Ўзбекистонлик футбол ихлосмандлари учун учрашувлар 13 июнь тунги ва 14 июнь эрталабки соатларга тўғри келади.

Кун дастуридан ўрин олган баҳсларда Қатар-Швейцария, Бразилия-Марокаш, Гаити-Шотландия ҳамда Австралия-Туркия терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Илк учрашув Тошкент вақти билан бугун соат 00:00 да бошланади. “Б” гуруҳида Қатар ва Швейцария ўзаро баҳс олиб боради. ОАВ ва мутахассислар фикрича, швейцарияликлар мазкур қарама-қаршиликда яққол фаворит ҳисобланади. Жамоа саралаш босқичида мустаҳкам ҳимояси билан ажралиб туриб, олтита ўйинда атиги икки гол ўтказиб юборган.

Куннинг марказий баҳси эса “С” гуруҳидаги Бразилия ва Марокаш терма жамоалари ўртасида кечади. Учрашув Тошкент вақти билан 13 июндан 14 июнга ўтар кечаси соат 03:00 да старт олади. Бразилия таркиб жиҳатдан фавқулодда юлдузли бўлмасада, ном жиҳатидан барибир мундиалнинг асосий фаворитларидан бири сифатида кўрилмоқда. Бироқ Марокаш ҳам осон рақиб эмаслиги турган гап. Африка вакиллари 2022 йилги жаҳон чемпионатида ярим финалгача етиб бориб, футбол жамоатчилигини ҳайратда қолдирган эди. Таҳлилчиларга кўра, бу баҳс тактик курашларга бой ва кам голли ўтиши тахмин қилмоқда.

Эртага эса тонг саҳардан соат 06:00 да Гаити ва Шотландия терма жамоалари майдонга тушади. Мутахассислар фикрича, мазкур ўйин ҳар икки жамоа учун гуруҳдан чиқиш имконияти нуқтаи назаридан ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Чунки улар билан бир гуруҳда Бразилия ва Марокаш ҳам бор. Шотландия 28 йиллик танаффусдан кейин мундиалга қайтган бўлса, Гаити 1974 йилдан бери илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Шимолий Америка вақти билан қараганда 13 июнь кунининг сўнгги баҳси “Д” гуруҳида Австралия ва Туркия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 14 июнь соат 09:00 да бошланади. Таҳлилчилар ҳар икки жамоа имкониятларини деярли тенг баҳоламоқда. Шу боис Ванкувердаги баҳс юқори суръат ва кескин курашлар остида ўтиши кутилмоқда.

Умуман олганда, Жаҳон чемпионатининг учинчи кунида ҳам мухлисларни интригага бой ва турли услубдаги тўртта қизиқарли учрашув кутиб турибди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: