USD: 12,052 so'm EUR: 13,985 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,171 so'm CNY: 1,783 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,281 so'm USD: 12,052 so'm EUR: 13,985 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,171 so'm CNY: 1,783 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,281 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда Жаҳон чемпионати шукуҳи: Миллий терма жамоамиз ўйинлари намойиш этиладиган манзиллар рўйхати эълон қилинди

444 марта
Хоразмда Жаҳон чемпионати шукуҳи: Миллий терма жамоамиз ўйинлари намойиш этиладиган манзиллар рўйхати эълон қилинди

«Бир байроқ, бир жамоа, бир мақсад!» шиори остида бутун мамлакатимиз футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлашга шайланмоқда. Мазкур тарихий воқелик муносабати билан Хоразм вилоятининг барча туман ва шаҳарларида футбол мухлислари учун ажойиб имконият яратилди.

Вилоятнинг барча ҳудудларида миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги учрашувларини тўғридан-тўғри намойиш этиш учун махсус катта экранлар ўрнатилади. Бу эса ватандошларимизга футбол байрамини худди стадиондагидек юқори кайфиятда, ҳамфикрликда ва кўтаринки руҳда кузатиш имконини беради.

Қуйида Хоразм вилояти бўйича ўйинлар тўғридан-тўғри намойиш этиладиган махсус томоша майдонларининг тўлиқ рўйхатини тақдим этамиз:

— Боғот тумани: Абу Райҳон Беруний маҳалласи, Ортиқ Отажонов номидаги маданият маркази
— Гурлан тумани: Маърифат маҳалласи, "Elegant" тўйхонаси
— Қўшкўпир тумани: Гулзор маҳалласи, Аз-Замахшарий номидаги маданият маркази
— Шовот тумани: Шовот маҳалласи, Ёшлар маркази биноси
— Тупроққалъа тумани: Ёшлик маҳалласи, Мунис Ал-Хоразмий номидаги истироҳат боғи
— Урганч шаҳри: Маъмун университети маданият зали
— Урганч тумани: Шодлик маҳалласи, Комилжон Отаниёзов номидаги ижод маркази
— Ҳазорасп тумани: Ойбек маҳалласи, Ёшлар истироҳат боғи
— Хива шаҳри: Янги турмуш маҳалласи, Нуруллабой истироҳат боғи
— Хива тумани: Шомохулум маҳалласи, Янги Ўзбекистон маданият маркази
— Хонқа тумани: Гулғунча маҳалласи, Хожихон Болтаев номидаги истироҳат боғи
— Янгиариқ тумани: Қўриқтом маҳалласи, Маданият маркази
— Янгибозор тумани: Янгиёп маҳалласи, Истироҳат боғи

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари жадвали (Ўзбекистон вақти билан):

— 18 июнь | Соат 07:00 — Ўзбекистон — Колумбия
— 23 июнь | Соат 22:00 — Португалия — Ўзбекистон
— 28 июнь | Соат 04:30 — ДР Конго — Ўзбекистон

Ҳар бир учрашув — вакилларимиз учун катта синов, миллионлаб мухлисларнинг юракдан чиққан қўллаб-қувватлови эса уларни ғалаба сари бошлайдиган кучдир. Барча футбол ишқибозларини ушбу майдонларга таклиф этамиз.

Олға, Ўзбекистон! Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган футболчиларимизга ғалаба ёр бўлсин!

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: