USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Дунё бўйлаб ўқув даргоҳларига ҳужумлар сони кескин ошиб кетди

25 марта
Дунё бўйлаб ўқув даргоҳларига ҳужумлар сони кескин ошиб кетди

Дунё бўйлаб мактаблар, университетлар ҳамда таълим ходимларига қарши уюштирилаётган ҳужумлар сони кескин ошиб бормоқда. Сўнгги икки йил ичида минглаб ўқувчи ва педагоглар ҳалок бўлган, яраланган ёки ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Global Coalition to Protect Education from Attack (GCPEA) томонидан эълон қилинган янги ҳисоботга кўра, 2024–2025 йилларда дунё бўйлаб таълим муассасалари, ўқувчилар ва педагогларга қарши ҳужумлар сони кескин ошган. Тадқиқот натижаларига кўра, сўнгги икки йил ичида бундай ҳолатлар 40 фоизга кўпайиб, 83 давлатда жами 8 556 та ҳужум қайд этилган.

Ҳисоботда келтирилишича, ушбу ҳужумлар оқибатида камида 10 600 нафар ўқувчи, талаба ва таълим ходими ҳалок бўлган, жароҳатланган, ўғирлаб кетилган, ҳибсга олинган ёки бошқа турдаги зўравонликларга дуч келган. Таълимга қарши ҳужумлар энг кўп Колумбия, Конго Демократик Республикаси, Эфиопия, Гаити, Фаластин ва Украинада қайд этилган. Хусусан, Украинада қарийб 900 та мактаб турли ҳужумларга учраган бўлса, Фаластинда ўқувчилар ва таълим ходимларига қарши камида 2 400 та ҳужум содир этилган.

Тадқиқот муаллифлари яна бир хавотирли тенденцияга эътибор қаратган. Унга кўра, мактаб ва университетларнинг ҳарбийлар ёки қуролли гуруҳлар томонидан эгаллаб олиниши ҳолатлари аввалги икки йиллик даврга нисбатан 91 фоизга ошиб, 1 912 тага етган. Бу эса минглаб болаларнинг таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлишига сабаб бўлмоқда.

Энг кўп талафот Мянма, Нигерия, Яман ва Камерунда кузатилган. Мазкур давлатларда жами 1 700 дан ортиқ ўқувчи ва педагог ҳалок бўлган ёки яраланган. Нигерияда 700 дан ортиқ ўқувчи ва таълим ходими ўғирлаб кетилгани қайд этилган. Мянмада эса камида 80 киши ҳалок бўлиб, 240 га яқини жароҳатланган.

Ҳисоботда айтилишича, айрим мамлакатларда қизлар ва аёллар айнан жинси сабаб нишонга олинган. Шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар таълим оладиган муассасалар ҳам ҳужумлардан четда қолмаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу рақамлар ортида мактабни хавфсиз маскан деб билган миллионлаб болаларнинг бузилган ҳаёти, йўқотилган имкониятлари ва сўнган орзулари турибди. Уларнинг фикрича, таълим муассасаларига қарши ҳужумлар тобора тасодифий ҳодиса эмас, балки уруш ва можароларда қўлланаётган стратегик воситага айланиб бормоқда.

GCPEA директори Лиза Чунг Бендер таълим муассасаларига қарши ҳужумларни тўхтатиш учун давлатлар мактаблардан ҳарбий мақсадларда фойдаланишга барҳам бериши, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этиши ҳамда бундай жиноятлар учун жавобгарлик механизмларини кучайтириши зарурлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, агар бу тенденция давом этса, болалар ва ёшларнинг хавфсиз таълим олиш ҳуқуқи янада катта хавф остида қолади.

Зафар Толлибоев

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: