USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда 2 миллион аҳолига мўлжалланган мегаполис барпо этилмоқда

61 марта
Ўзбекистонда 2 миллион аҳолига мўлжалланган мегаполис барпо этилмоқда

Тошкент халқаро инвестиция форумида Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ривожлантиришда инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш Ўзбекистоннинг стратегик устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, мамлакат аҳолиси қариб 40 миллион кишига яқинлашиб бормоқда. Жадал демографик ўсиш ва иқтисодий тараққиёт урбанизация ва шаҳарсозлик соҳасида кенг кўламли дастурларни амалга оширишни тақозо этмоқда.

Шу муносабат билан 2040 йилга қадар мамлакатда қуриладиган уй-жойлар ҳажмини икки бараварга ошириш ҳамда урбанизация даражасини ҳозирги 51 фоиздан 65 фоизга етказиш режалаштирилган.

Президентнинг маълум қилишича, пойтахтга туташ ҳудудда 2 миллион аҳолига мўлжалланган замонавий Янги Тошкент мегаполиси барпо этилмоқда. Шунингдек, Андижон, Наманган ва Самарқанд шаҳарларини миллионли шаҳарлар даражасига олиб чиқиш бўйича йирик лойиҳалар бошланган.

Қайд этилишича, мамлакатда уй-жой қурилиши йўналишидаги лойиҳалар йиллик камида 10 миллиард долларлик кафолатли бозорни шакллантиради.

Бундан ташқари, Ўзбекистон инфратузилма соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида 27 миллиард долларлик лойиҳаларни инвесторлар билан биргаликда амалга оширишга тайёр эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро инвестиция форумида Президент Шавкат Мирзиёев транспорт ва логистика соҳасини ривожлантиришни Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қайд этганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: