USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Майдондан ташқаридаги қаҳрамонлик: Жалолиддин Машариповнинг юракларни ларзага солган ватанпарварлиги

603 марта
Майдондан ташқаридаги қаҳрамонлик: Жалолиддин Машариповнинг юракларни ларзага солган ватанпарварлиги

Миллий терма жамоамиз аъзоси Жалолиддин Машарипов атрофидаги баҳс-мунозаралар, унга нисбатан бўлаётган турли танқидлар сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар марказида бўлиб турибди. Аммо инсоннинг асл қиёфаси ва Ватанга бўлган садоқати ҳамма қарсак чалаётганда эмас, балки ҳеч ким кутмаган, энг оғир ва синовли лаҳзаларда намоён бўлади.

Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган, Жалолиддин Машарипов билан аэропортда содир бўлган бир воқеа бутун ўзбек футболи ишқибозларининг юрагини ларзага келтирди.

Кутилмаган айрилиқ ва аэропортдаги оғир сукут
Маълум сабабларга кўра, Машарипов миллий терма жамоа таркибидан тушириб қолдирилди ва ортга қайтишга қарор қилди. Уни кузатиш учун аэропортга ҳамроҳлик қилган яқинларидан бири ўша дақиқалардаги оғир муҳитни шундай хотирлайди:
"Ичидаги тушкунлик, дард ва алам юз-кўзидан билиниб турарди. Ахир у бор вужуди, бор маҳорати билан жамоасига ёрдам беришни, байроғимизни кўтаришни истаётган эди. Шифокорлар кўрган чоралардан кейин ўзини яхши ҳис қилаётган, майдонга тушишга ишончи 100% эди. Аммо тақдир экан, таркибдан қолиб кетди."
Аэропорт сари элтувчи йўлдаги 40 дақиқалик оғир ва совуқ жимлик футболчининг ички кечинмалари қанчалик мураккаб бўлганини кўрсатиб турарди. Бироқ, аэропорт автотураргоҳига етиб келинганда, кутилмаган воқеа юз берди.

«Мен кетмайман!» — Ҳақиқий эркаклик ва садоқат намунаси

Жалолиддин Машарипов ўз нафси ва алами устидан ғолиб келиб, буюк бир қарорни қабул қилди. У юкларини олиб ортга қайтаркан, шундай деди:
«Орқага қайтамиз, ака. Мен кетмайман. Йигитлар билан бирга бўламиз. Менинг ҳозир шу ерда бўлишим муҳим! Миллат учун, Ватаним, мухлисларим ва жамоадошларим учун қолишим керак. Зарра бўлса ҳам фойдам тегиб қолар, ҳозир улар билан бирга бўлишим шарт!»
Бу шунчаки айтилган баландпарвоз сўзлар эмас эди. Бу — ватанпарварликнинг энг олий нуқтаси эди! Ўша лаҳзада футболчининг таркибдан чиқиб кетганидан пайдо бўлган тушкун кайфият фахр ва чексиз қувончга айланди. Кўз ўнгимизда фақат майдонда эмас, ҳаётда ҳам ҳақиқий қаҳрамон гавдаланди.

Танқидчиларга муносиб жавоб

Бугунги кунда Машариповга тош отаётганлар, унинг ватанпарварлигига шубҳа қилаётганлар агар аэропортдаги ўша ҳолатни, унинг кўзидаги оловни ва айтган сўзларини ўз қулоқлари билан эшитганларида эди, ўз сўзларидан уялиб қолишлари аниқ эди.

Жалолиддин бу сафар яшил майдонда тўп сурмаган бўлса-да, ватанпарварлик майдонида ҳақиқий ғолиб эканлигини исботлади. Эркаклик, садоқат ва Ватанга бўлган муҳаббат сўзда эмас, мана шундай синовли лаҳзалардаги амалда кўринади!

Манба: "Xorazm Bugun" ижтимоий тармоқ саҳифаси хабари асосида тайёрланди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: