USD: 12,058 so'm EUR: 13,819 so'm RUB: 164 so'm GBP: 15,959 so'm CNY: 1,781 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,283 so'm USD: 12,058 so'm EUR: 13,819 so'm RUB: 164 so'm GBP: 15,959 so'm CNY: 1,781 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,283 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ЖЧда стадионни тозалаган японияликлар ўз ватанида танқидга учради

299 марта
ЖЧда стадионни тозалаган японияликлар ўз ватанида танқидга учради

Йиллар давомида Жаҳон чемпионатлари вақтида ўйиндан кейин стадион трибуналарини тозалаб кетиши билан бутун дунёда эътироф этиладиган япониялик футбол мухлисларининг бу одати ўз ватанида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Бу сафарги Жаҳон чемпионати ўйинларининг биридан кейин ҳам япониялик мухлисларнинг чиқинди халталари билан трибуналарни тозалаётгани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Бироқ айримлар бу ҳолатни икки хил стандарт сифатида баҳолаган.

Тез орада интернетда вирусга айланган расмда стадионда чиқинди териб юрган ва уйидаги диванда телефон ушлаб ўтирган, ёнида эса кир савати турган ҳолда рафиқаси идиш-товоқ юваётган эркак тасвирланган.

“Япония эркаклари уй ишларида ҳам кўпроқ қатнашиши керак. Чунки уларнинг рўзғор ишларига сарфлайдиган вақти дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади”, дейилган расмдаги ёзувда.

Мазкур пост X ижтимоий тармоғида 60 мингдан ортиқ лайк тўплаган.

“Ҳамма дунёни қутқармоқчи, лекин ҳеч ким онасига идиш ювишда ёрдам беришни истамайди”, деб ёзган фойдаланувчилардан бири, америкалик ёзувчи Пи Жей О'Руркнинг машҳур иборасига ишора қилиб.

Бошқа бир фойдаланувчи эса чиқинди йиғиб юрганлар орасида, эҳтимол, ёш фарзандини уйда аёлига ташлаб, ўзи Жаҳон чемпионатига борган одам ҳам борлигини тахмин қилган.

Тозалик ва жамоат жойларини орқасидан йиғиштириб кетиш маданияти Япония жамиятида чуқур илдиз отган. Бироқ уй ишларини тақсимлаш борасида вазият бошқача. 2021 йилги Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти маълумотларига кўра, япон аёллари кунига уч соатдан ортиқ вақтни ҳақ тўланмайдиган уй ишларига сарфлайди. Бу эркаклар кўрсаткичидан беш баравар кўпдир. Япониялик эркаклар эса бундай ишларга кунига ўртача 47 дақиқа ажратади.

Фарзандли оилаларда бу тафовут янада каттароқ. Ҳукуматнинг 2021 йилги сўровига кўра, олти ёшгача фарзанди бўлган ва иккала ота-она ҳам ишлайдиган оилаларда аёллар кунига етти соатдан ортиқ вақтни уй ишларига сарфласа, эркаклар икки соатдан кам вақт ажратади.

Баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари яна бир масалага эътибор қаратган. Унга кўра, японлар хорижда чиқинди йиғиши мақтовга сазовор бўлса-да, Япониянинг ўзида йирик тадбирлардан кейин кўплаб жамоат жойлари чиқиндилар билан тўлиб қолади.

Шунга қарамай, кўпчилик япон мухлисларининг машҳур тозалаш анъанасини қўллаб-қувватлаган.

“Бунинг нимаси уят? Барибир “японлар хорижда чиқинди ташлаб кетмоқда” деган хабарлардан кўра яхши-ку”, деб изоҳ ёзган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Кузатувчиларнинг билдиришича, япон мухлисларининг ушбу одати бошқа мамлакатлардан бўлган мухлисларга ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, уларни ҳам стадионларни тозалашга ундамоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: