USD: 12,093 so'm EUR: 13,825 so'm RUB: 157 so'm GBP: 16,195 so'm CNY: 1,784 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,293 so'm USD: 12,093 so'm EUR: 13,825 so'm RUB: 157 so'm GBP: 16,195 so'm CNY: 1,784 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,293 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Перевод” учун ўтиш баллари расман тасдиқланди

183 марта
“Перевод” учун ўтиш баллари расман тасдиқланди

2026/2027 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш учун ўтказиладиган махсус синовларнинг ўтиш баллари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Вазирнинг тегишли буйруғига асосан белгиланган баллар таълим йўналишлари кесимида эълон қилинган. Унга кўра, энг юқори ўтиш бали ҳуқуқ йўналиши учун белгиланган бўлиб, талабгорлар камида 165 балл тўплаши керак.

Қолган йўналишлар бўйича ўтиш баллари қуйидагича:

Сиёсатшунослик – 140 балл;

Халқаро муносабатлар – 140 балл;

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар – 140 балл;

Соғлиқни сақлаш – 132 балл;

Санъат, ижтимоий фанлар, журналистика, бизнес ва бошқарув – 105 балл;

Транспорт хизматлари – 104 балл;

Таълим, гуманитар фанлар, тиллар, атроф-муҳит, математика ва статистика, АКТ, ижтимоий таъминот – 94 балл;

Биологик фанлар, физика, хизмат кўрсатиш – 80 балл;

Муҳандислик, ишлаб чиқариш, архитектура – 75 балл;

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, меҳнат муҳофазаси – 70 балл;

Ветеринария – 60 балл.

Маълум бўлишича, 2026/2027 ўқув йили учун айрим йўналишларда ўтиш баллари аввалги йилга нисбатан ўзгарган. Жумладан, санъат йўналишида ўтиш бали 2025/2026 ўқув йилидаги 93 баллдан 105 баллга ошган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам талаб этиладиган минимал кўрсаткич 129 баллдан 132 баллга кўтарилган. Айрим йўналишларда эса ўтиш баллари ўзгаришсиз қолган. Масалан, ҳуқуқ йўналиши бўйича талаб 165 балл этиб сақланган.

Шунингдек, вазирлик муҳим чекловни эслатиб ўтган. Бунда хорижий давлатлардаги олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистондаги давлат олийгоҳларининг мос ёки турдош бўлмаган бакалавриат йўналишларига ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026–2027 ўқув йилида олий ва касбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: