USD: 11,820 so'm EUR: 13,684 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,991 so'm CNY: 1,753 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,219 so'm USD: 11,820 so'm EUR: 13,684 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,991 so'm CNY: 1,753 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,219 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Президент Қатар амири билан учрашиб, унга ҳамдардлик билдирди

63 марта
Президент Қатар амири билан учрашиб, унга ҳамдардлик билдирди

Бугун, 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатарнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдириш учун ташриф билан ушбу мамлакатга борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Лусаил саройида Ўзбекистон раҳбари Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашган.

Мулоқот аввалида Президент Қатар амирига отаси – собиқ амир Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафот этгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирган.

Билдирилишича, Шайх Ҳамад Ол Соний Қатар Давлати эришган кўплаб тарихий ютуқлар, улкан бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги жадал ислоҳотлар, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи ортишига улкан ҳисса қўшган сиёсат арбоби бўлгани таъкидланган.

Шу билан бирга, унинг мамлакатлар ўртасидаги яқин дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашдаги самарали меҳнатлари алоҳида қайд этилган.

Шунингдек, Президент Қатар бугунги кунда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги муҳим ўрин эгаллаётгани, халқаро майдонда катта таъсирга эга “Доҳа овози” пайдо бўлганини эътироф этган.

Икки давлат етакчилари Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали алоқаларни янги босқичга кўтариш, долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилган.

Ўз навбатида, Қатар амири Ўзбекистон Президентига ушбу синовли дамларда шахсан ташриф буюриб, билдирган самимий ҳамдардлиги ҳамда дўстона қўллаб-қувватлагани учун чуқур миннатдорлик изҳор этган.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни ўзига қулай бўлган фурсатларда Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этган. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: