USD: 11,847 so'm ▲ EUR: 13,241 so'm ▲ RUB: 139 so'm ▲ GBP: 15,632 so'm ▲ CNY: 1,768 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,225 so'm ▲ USD: 11,847 so'm ▲ EUR: 13,241 so'm ▲ RUB: 139 so'm ▲ GBP: 15,632 so'm ▲ CNY: 1,768 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,225 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Самарқандда фуқаро ҳовлисидан бронза даврига оид қабр чиқди

103 марта
Самарқандда фуқаро ҳовлисидан бронза даврига оид қабр чиқди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида уй-жой ҳудудида олиб борилган қазиш ишлари вақтида бронза даврига тегишли деб тахмин қилинаётган қабр ва турли археологик буюмлар топилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, қабр ва турли археологик буюмлар топилди Дарвозағаза қишлоғида топилган. Қазиш давомида инсон суяклари билан бирга бронза билакузуклар, тақинчоқлар ва майда мунчоқлар аниқланган.

Топилмалар аниқлангач, фуқаро бу ҳақда Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтига хабар берган. Шундан сўнг, мутахассислар воқеа жойига бориб, аниқланган ашёларни кўздан кечирган.

Археологик буюмлар ҳамда инсон суяк қолдиқлари белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилиб, кейинги илмий тадқиқотлар учун институт томонидан қабул қилиб олинган.

Самарқанд археология институти директори Мўминхон Саидовнинг билдиришича, дастлаб ўрганилган бронза билакузукларнинг айримлари конуссимон учлари ва спиралсимон нақшлари билан ажралиб туради. Ушбу хусусиятлар уларни бронза даврининг сўнгги босқичида дашт ҳудудларида яшаган чорвадор қабилалар қолдирган буюмлар билан ўхшашлигини кўрсатмоқда.

Зарафшон водийсидаги бошқа қадимий манзилгоҳ ва қабристонлардан ҳам шу даврга тегишли ҳамда дашт чорвадорлари маданияти билан боғлиқ ашёлар топилган.

Мутахассислар бундай ёдгорликларни, одатда, милоддан аввалги XIII–X асрларга мансуб деб ҳисоблайди. Улар Андроново–Тозабоғёб маданий доираси билан боғланади.

Шу билан бирга, Дарвозағазадаги янги топилманинг қайси даврга аниқ тегишли экани ва унинг маданий мансублиги ҳозирча якуний тасдиқланмаган.

Унинг тарихини аниқлаш учун қўшимча археологик қазишмалар ўтказиш, инсон қолдиқларини антропологик жиҳатдан текшириш ҳамда бронза буюмларини лабораторияда таҳлил қилиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Қўрғонтепа ёдгорлигида олиб борилган археологик қазишмалар вақтида илк асрларга оид гипс ҳайкалнинг бош қисми топилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: