USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Путин “дунёдаги энг қудратли” деб атаган ракета синовдан ўтказилди

309 марта

Путин “дунёдаги энг қудратли” деб атаган ракета синовдан ўтказилди

Россияда “Сармат” баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилди. Мамлакат Президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, унинг қуввати исталган Ғарб аналогидан юқори. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, “Сармат” номли қитъалараро баллистик ракетанинг синовлари кеча, 12 май куни бўлиб ўтган. Стратегик ракета қўшинлари қўмондони Сергей Каракаевнинг сўзларига кўра, у Совуқ уруш даврида ишлаб чиқарилган “Воевода” мажмуаси ўрнини эгаллайди.

“Жанговар имкониятлари бўйича “Сармат” ўз ўтмишдошидан устундир, айниқса учиш масофаси, олиб чиқиладиган юк вазни, учишга шайлик даражаси ва мавжуд ҳамда истиқболдаги ракетага қарши мудофаа тизимларини кафолатли енгиб ўтишга имкон берувчи воситалар мажмуаси билан ажралиб туради.



“Сармат” ракета мажмуасига эга учириш қурилмаларининг жойлаштирилиши стратегик ядровий кучларнинг ердаги гуруҳлари жанговар имкониятларини объектларни кафолатли йўқ қилиш ва стратегик тийиб туриш вазифаларини ҳал қилишда сезиларли даражада оширади”, дейди Каракаев.

Владимир Путин “Сармат” ракетаси устидаги ишлар 2011 йилда бошланганини маълум қилган.

“Бу дунёдаги энг қудратли ракета мажмуасидир. Етказиб бериладиган жанговар заряднинг умумий қуввати мавжуд бўлган энг кучли Ғарб аналогидан 4 баравар кўп. Иккинчидан, ва энг муҳими, ракета нафақат баллистик, балки суборбитал траектория бўйича ҳам ҳаракатланиши мумкин. Учинчидан, бу 35 минг километрдан ортиқ масофада қўллашни таъминлайди, айни пайтда аниқлик кўрсаткичлари икки баравар яхшиланган ва ниҳоят, мавжуд ҳамда истиқболдаги барча ракетага қарши мудофаа тизимларини енгиб ўтиш имкониятига эга”, дейди Путин.

Қайд этилишича, “Сармат” 2026 йил якунига қадар жанговар навбатчиликка қўйилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: