USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Венесуэладаги зилзила қурбонлари 235 нафарга етди

33 марта
Венесуэладаги зилзила қурбонлари 235 нафарга етди

Венесуэлада содир бўлган зилзила оқибатида 235 га яқин киши ҳалок бўлди, камида 4 300 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

“Афсуски, шифохоналаримизда тахминан 235 нафар марҳум қайд этилди”, дейди Соғлиқни сақлаш вазири Карлос Алварадо давлат телевидениесига берган баёнотида.

Расмийларнинг айтишича, қурбонлар ва жароҳатланганлар сони янада ортиши мумкин. Чунки минглаб одамлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Зилзила силкинишлари ҳатто Бразилиянинг Амазон ҳудудигача сезилган. Маълум қилинишича, табиий офат оқибатларини юмшатиш мақсадида АҚШ Молия вазирлиги кеча, 25 июнь куни Венесуэлага нисбатан айрим санкцияларни жорий йилнинг 23 октябригача вақтинча юмшатишини эълон қилган.

Венесуэланинг шимолий шаҳарларида ваҳимага тушган аҳоли кўчаларга чиқиб, вайроналар орасидан бедарак йўқолганларни излашга киришган.

“Мен фақат фарзандим қаердалигини билмоқчиман. У вайроналар остидами ёки бошпанадами?” деган пойтахт Каракасда яшовчи Даяна Делгадо.

Пойтахт Каракас шимолида жойлашган Ла-Гуайра соҳил ҳудуди энг катта талафот кўрган жойлардан бири бўлган. Мамлакатнинг асосий халқаро аэропорти ҳам шу ерда жойлашган бўлиб, зарар кўргани сабабли ёпилган.

Мамлакатнинг вақтинча президенти Делси Родригеснинг маълум қилишича, пойтахтнинг айрим ҳудудларида электр энергияси ва мобил алоқа узилган. Метро қатнови тўхтатилган, табиий газ таъминоти вақтинча ўчирилган. Мактабларда бир неча кун давомида дарслар бекор қилинган. Айрим таълим муассасалари вақтинчалик бошпана ва инсонпарварлик ёрдами йиғиш марказларига айлантирилади.

Родригес мамлакат бўйлаб вайрон бўлган шифохоналар ва уй-жойларни тиклаш учун 200 миллион долларлик махсус жамғарма ташкил этилганини эълон қилган.

Мексика, Қатар, Бразилия, Испания, Португалия ва Канада ёрдам юборишини маълум қилган. Айрим юклар аллақачон йўлга чиқарилган. Ёрдам таркибига қутқарувчилар, ҳарбий мутахассислар, кинологлар, тиббий воситалар, сув тозалаш ускуналари, самолётлар ва дронлар киради.

24 июнь куни кечқурун Венесуэлада ораси 39 сония бўлган 7,2 ва 7,5 магнитудали икки кучли зилзила содир бўлди. Оқибатда Каракас шаҳридаги турар жой бинолари қулаб тушган ёки жиддий зарар кўрган.

Венесуэланинг асосий ҳаво дарвозаси ҳисобланган Симон Боливар номидаги Майкетия халқаро аэропорти терминали томининг бир қисми ҳам қулаб тушган. Шундан сўнг барча авиақатновлар бекор қилинган. Мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: