USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда яшаётган хорижликлар сони маълум бўлди

77 марта
Ўзбекистонда яшаётган хорижликлар сони маълум бўлди

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида 1 йилдан ортиқ муддат истиқомат қилаётган 56 860 нафар хорижий фуқаро рўйхатга олинган. Бу ҳақда айни вақтда бўлиб ўтаётган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 56 860 нафар хорижий фуқародан 19 300 нафари Тошкент шаҳрида истиқомат қилмоқда.

Рўйхатга олинган хорижий фуқаролар давлатлар кесимида:

  1. Ҳиндистон – 13 312 нафар;
  2. Россия Федерацияси – 10 826 нафар;
  3. Қозоғистон – 9 425 нафар;
  4. Тожикистон – 5 722 нафар;
  5. Туркманистон – 5 347 нафар;
  6. Қирғизистон – 4 397 нафар;
  7. Покистон – 1 433 нафар;
  8. Хитой – 1 031 нафар;
  9. Туркия – 811 нафар;
  10. Корея Республикаси – 691 нафар;
  11. Бошқа давлатлар – 3 865 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ рўйхатга олиш натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллион нафардан ошгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, аҳоли сони 1989 йилдаги рўйхатга олиш натижаларига нисбатан 2 баробарга ошгани маълум бўлди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: