USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Ё келишамиз, ёки ишни тугатамиз”. Трамп Эронга яна таҳдид қилди

53 марта
“Ё келишамиз, ёки ишни тугатамиз”. Трамп Эронга яна таҳдид қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 6 июль куни Эрон билан ё келишувга эришилишини, ёки Вашингтон “ишни охирига етказишини” айтди. Бу ҳақда у Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда сўз очди.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги билвосита музокаралар ўтган ҳафта якунланган бўлса-да, томонлар ўртасида барқарор тинчликка эришиш бўйича сезиларли силжиш кузатилмаган. 

“Биз ё келишувга эришамиз, ёки ишни охирига етказамиз. Буни охирига етказиш қийин бўлмайди. Мен келишувни афзал кўраман, чунки 91 миллион аҳолига зарар етказишни истамайман”, деган Трамп Овал кабинетда журналистлар билан суҳбатда.

Шу тариқа Трамп Теҳронга нисбатан ҳарбий ҳаракатлар эҳтимоли ҳақидаги таҳдидларини яна бир бор такрорлаган. Бу баёнот Эронда олий раҳбар оятуллоҳ Али Хоманаийнинг дафн маросимидан кейин расмий Теҳрон қатъий позиция намоён этаётган бир пайтда янгради.

“Биз уларнинг кўприкларини бир соат ичида йўқ қила оламиз, энергетика таъминотини ҳам издан чиқара оламиз. Ҳозир уларда пул йўқ. Биз уларга ҳеч қандай маблағ берганимиз йўқ”, деган у

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Муҳаммад Боқир Золқадр Трампнинг баёнотларини “хаёлий” деб атаган.

“Эронликлар таҳдид тилини тушунмайди. Шунинг учун Эрон халқи билан ҳурмат билан гаплашинг, акс ҳолда биз бошқа тилда жавоб берамиз”, деган Золқадр давлат ОАВлари орқали тарқатилган баёнотида.

Унинг таъкидлашича, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил зарбалари билан бошланган урушдан кейин эронликлар заифлашган эмас, аксинча, бирлашган ва қатъий кайфиятда кўринган.

Вашингтон фикрича, 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш режими Эроннинг ядро қуроли ишлаб чиқишининг олдини олишга қаратилган дипломатик жараённи қайта жонлантириш учун жорий этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мамлакат халқи ёки раҳбариятига қарши ҳар қандай таҳдидга Теҳрон дарҳол ва қатъий жавоб қайтаришини билдирган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: