USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати яна кўтарилади

90 марта
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати яна кўтарилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унга кўра, бугун кундузи республика бўйича ҳарорат асосан 34-37 даража бўлади, жорий йилнинг 8-9 август кунлари 37-40 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 41-42 даражагача кўтарилади.

Ушбу кунларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Республика шимолида ва чўл ҳудудларида 8-9 август кунлари шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 36 даража атрофида бўлади, дам олиш кунлари 37-39 даражагача кўтарилади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 21-24 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4–7 август кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: