USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲ USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон ТИВ Украинани Мустақиллик куни билан табриклади

71 марта
Ўзбекистон ТИВ Украинани Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинани Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақдаги табрик матни бугун, 24 август куни вазирликнинг Х'даги саҳифасида эълон қилинди.

“Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз!” дейилади табрик хатида.

Маълумот учун, Украинанинг Мустақиллик куни – мамлакатнинг асосий миллий байрами бўлиб, ҳар йили 24 август куни кенг нишонланади. Ушбу байрам 1991 йилнинг 24 августида Украина Олий Радаси томонидан “Украина мустақиллиги тўғрисидаги Декларация” қабул қилингани ва мамлакат СССР таркибидан чиқиб, мустақил ва суверен давлат деб эълон қилингани шарафига таъсис этилган. Орадан бир неча ой ўтиб, 1991 йил 1 декабрь куни ўтказилган умумхалқ референдумида мамлакат аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи ушбу мустақиллик ҳужжатини тўлиқ қўллаб-қувватлаган.

Расмий равишда 1992 йилдан бери давлат байрами ва дам олиш куни сифатида нишонлаб келинаётган ушбу санада анъанага кўра мамлакат бўйлаб, хусусан пойтахт Киевдаги Мустақиллик майдонида турли байрам тадбирлари, концертлар, ҳарбий парадлар ҳамда маданий кўргазмалар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Украина Президенти Владимир Зеленскийни Украинанинг Мустақиллик куни байрами билан табриклаган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: