USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

103 марта
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво бироз булутли, шимолда ва тоғларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унга кўра, бугун, 4 сентябрь куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятлари ва республиканинг тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Бугун ва эртага, 5 сентябрь куни ҳарорат фони деярли ўзгармайди, республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 28-33 даража, жанубда 35 даражагача, Фарғона водийсида 23-28 даража атрофида сақланиб туради. Ҳарорат асосан кечалари ва эрта тонгда 13-18 даража бўлади.

Шунингдек, жорий йилнинг, 6 сентябрь куни ҳарорат 2-3 даражага кўтарилиши кутилмоқда.

4-5 сентябрда шимол, жануб ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлди, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 30 даража, шанба куни 30-32 даража, якшанба куни 32-34 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 16-18 даража бўлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: