USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Европада трамвайлар боулинг бўйича беллашди

39 марта
Европада трамвайлар боулинг бўйича беллашди

Варшавада бўлиб ўтган XII Европа трамвай ҳайдовчилари чемпионатида Чехиянинг Прага жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Польша пойтахтининг марказида ўтказилган мусобақада Европанинг турли шаҳарларидан ҳамда Австралиянинг Мельбурн шаҳридан келган 26 та икки кишилик жамоа иштирок этган.

Мусобақа Варшаванинг трамвай тармоғи 160 йиллигига бағишланиб, Жамоат транспорти куни тадбирлари доирасида ташкил этилган.

Чемпионатда ҳайдовчилар трамвайни бошқаришдаги аниқлик, тезлик ва ўзини назорат қилиш маҳоратини синовдан ўтказадиган бир қатор шартларда беллашган.

Жумладан, иштирокчилар трамвай ёрдамида кеглиларни уриб туширди. Яна бир шартда эса ҳаракатланаётган трамвай ойнасидан саватга тўп ташлаш талаб қилинган.

Ҳайдовчилар трамвайни орқага ҳайдаш ва тормозлаш вақтида сув солинган идишдаги суюқликни имкон қадар кам тўкиши, транспорт воситасини платформанинг марказига аниқ тўхтатиши ҳамда йўлдаги тўсиқни айланиб ўтиши керак бўлган.

Шунингдек, мусобақанинг яна бир шартида спидометр тўлиқ ёпиб қўйилди. Ҳайдовчилар трамвайни унинг тезлигини кўрсатувчи асбобга қарамасдан, белгиланган тезликка олиб чиқиши талаб этилган.

XII TRAM-EM чемпионатида Прага шаҳрининг трамвай ҳайдовчилари – Вендула Тмейова ва Зденек Рихтердан иборат жамоаси биринчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, Руминиянинг Орадя ва Болгариянинг София шаҳарлари жамоалари ҳам совриндорлар қаторидан жой олган.

Маълумотларга кўра, мусобақада энг яхши трамвай ҳайдовчиси деб Киев шаҳридан Андрей Бичев, энг яхши аёл ҳайдовчи сифатида эса Финляндиянинг Тампере шаҳри вакили Хильда Поламо топилди.

Кейинги, XIII Европа трамвай ҳайдовчилари чемпионати 2027 йил 3 июль куни Люксембургда ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрияда қабр қазиш бўйича ўзига хос мусобақа ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: