USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Оролда сув сатҳи 44 метрга кўтарилиши мумкин

484 марта
Оролда сув сатҳи 44 метрга кўтарилиши мумкин

Қозоғистон Жаҳон банки билан ҳамкорликда Шимолий Оролда сув сатҳини Болтиқ тизими бўйича 44 метрга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги 20 йилдан ортиқ вақт давомида Шимолий Орол майдони 36 фоизга кенгайган. Сув ҳажми эса қарийб икки баробар ошиб, 23,4 миллиард куб метрга етган. Шу билан бирга, сувнинг минераллашув даражаси икки баробар камайган.

Лойиҳанинг кейинги босқичида Кўкарал тўғонини реконструкция қилиш режалаштирилган. Жаҳон банки билан биргаликда ишлаб чиқилган лойиҳа доирасида сув сатҳини 44 метрга кўтариш кўзда тутилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, кейинги 5-6 йил ичида Шимолий Орол майдонини 3,9 минг квадрат километрга, сув ҳажмини эса 34 миллиард куб метрга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, Оролнинг қуриб қолган тубида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозиргача 1,1 миллион гектар майдонда ўрмон-мелиорация ишлари амалга оширилган.

Қайд этилишича, қуриб қолган денгиз тубига 3,4 минг тонна саксовул ва шўрга чидамли ўсимликлар уруғи сепилган, 56,2 миллион туп саксовул кўчати экилган. Кўчат етиштириш учун йилига 3 миллион дона кўчат тайёрлаш қувватига эга, 33 гектарлик питомник ҳам ташкил этилган.

Бундан ташқари, Қозоғистон Каспий денгизини сақлаб қолиш бўйича давлатлараро дастур тайёрламоқда. Унда денгиз сатҳининг пасайиши, биохилма-хилликни сақлаш, ифлосланишга қарши курашиш ва мониторингни такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1960 йиллардан 2022 йилгача Оролнинг қуриб кетган тубидан атмосферага 748 миллион тоннадан ортиқ карбонат ангидрид чиқарилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: