Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Дафн маросимида қуролли ҳужум уюштирилди. Қурбонлар бор

72 марта
Дафн маросимида қуролли ҳужум уюштирилди. Қурбонлар бор

Иорданиянинг Карак вилоятидаги Ҳамуд черковида дафн маросими вақтида қуролланган шахслар ўт очиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлиб, 40 киши яраланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Мамлакат Жамоат хавфсизлиги бошқармаси раҳбари Абдулла ал-Маайтанинг матбуот анжуманида маълум қилишича, ярадорларнинг аксарияти даволанишда давом этмоқда, ҳужумчиларни қўлга олиш бўйича қидирув ишлари олиб борилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири ярадорлар сони 40 нафар эканини билдирган.

Иордания Ички ишлар вазири Мазин ал-Фарая эса ҳужумни экстремистлар содир этганини айтган. Бироқ уларнинг мамлакат ичидаги ёки ташқарисидаги маълум террор гуруҳлари билан алоқаси бор-йўқлигини ҳозирча айтишга эрта эканини қайд этган.

Давлатга қарашли “Al-Mamlaka” телеканали эълон қилган кузатув камералари тасвирларида уч нафар қуролланган шахс йўлакдан туриб черков томон ўқ узгани, дарахтлар ва паст девор ортига яширингани, сўнг кириш эшиги томон югургани акс этган. “Reuters” тасвирнинг жойлашуви ва черков атрофидаги девор орқали унинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган.

Дафн маросимида қатнашган Холид Бурқоннинг айтишича, маросимда ўнлаб одам бўлган ва ҳужумчилар бир неча дақиқа давомида уларга қарата ўқ узган.

Яна бир гувоҳ Иҳаб Аммарин эса воқеадан кейин қон ичида йиқилган одамларни кўрганини айтган.

“Одамлар йиғларди, дод соларди, бақирарди. Буни тасвирлаш қийин”, деган у.

Иордания Бош вазири Жаъфар Ҳассан X ижтимоий тармоғида бу ҳодисани “террор мафкураси ва кўр-кўрона экстремизм оқибати” деб атаб, жамиятнинг бу йўлга киришига йўл қўйилмаслигини ёзган.

Қирол Абдулла II ҳужумдан бир неча соат ўтиб Каракка бориб, айбдорлар “темир мушт” билан жазоланишини айтган.

“Каракдаги террор ҳужумига энг қаттиқ жавоб қайтарилади. Ўқлар билан иорданияликларни бўлиш мумкин деб ўйлаётганларнинг бирлик қаршисида ҳеч қандай имконияти йўқ”, дейилади қирол баёнотида.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам ҳужумни қоралаб, тинч аҳоли ва ибодат жойларига қарши зўравонликни мутлақо қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаган.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Майк Уолтс эса X ижтимоий тармоғида ҳужумни “ибодат уйига қилинган жирканч ва шафқатсиз ҳужум” деб баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида жойлашган бошланғич мактабда 16 ёшли ўсмирнинг қуролли ҳужуми оқибатида уч нафар бола ва бир ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: