USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россияда ишончли ядро қалқони мавжуд – Путин

169 марта

Россияда ишончли ядро қалқони мавжуд – Путин

Россияда ишончли ядро қалқони ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин кеча, 20 август куни Россия атом саноатининг 80 йиллиги муносабати билан соҳа ишчилари ва фахрийларига йўллаган табригида сўз очди.
Давлат раҳбари соҳадаги ишлар, жумладан, фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш, ядровий соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар давом этишига ишонч билдирди.

“Ишончим комилки, сиз олдинга интиласиз, тадқиқотларингизни кўпайтирасиз ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлини давом эттирасиз”, деди Путин.

Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Россия ядро лойиҳасининг таниқли асосчилари, истеъдодли олимлар, муҳандислар ва мутахассислар авлодлари номлари билан ҳақли равишда фахрланади.

“Уларнинг касбий маҳорати ва фидойи меҳнати туфайли ўтган йилларда юзлаб янги корхоналар, илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари ишга туширилди, ягона илмий-ишлаб чиқариш мажмуаси барпо этилди, Ватан учун ишончли ядро қалқони шакллантирилди” деди Путин.

Унинг айтишича, 1945 йилда атом саноатининг ташкил этилиши “мамлакат тарихидаги чинакам давр воқеаси” бўлиб, ички иқтисодиёт, энергетика, соғлиқни сақлаш ва мудофаа саноатининг ривожланишини белгилаб берган.
Маълумот учун, 1945 йил 20 август Россия атом саноатининг туғилган куни саналади. Шу куни СССР Давлат мудофаа қўмитасининг фармони билан СССР Халқ Комиссарлари Кенгаши ҳузуридаги Биринчи Бош Бошқарма ташкил этилган, унга ядро лойиҳасини назорат қилиш вазифаси юкланган.

1954 йилда Обнинскда дунёдаги биринчи атом электр станцияси ишга туширилган. “Ленин” ядровий музёрар кемаси СССРда 1950 йилларнинг охирида қурилган атом электр станциясига эга дунёдаги биринчи ерусти кемасидир. 2025 йилда Россия атом саноати ташкил топганининг 80 йиллигини нишонлайди.

Президентнинг қўшимча қилишича, атом саноати Россиянинг технологик қудратини ўзида мужассам этган. “Росатом” давлат корпорацияси жамоаси эса ўзидан олдингиларнинг ижодий анъаналарини сақлайди ва ривожлантиради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: