USD: 12,093 so'm EUR: 13,867 so'm RUB: 155 so'm GBP: 16,336 so'm CNY: 1,787 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,293 so'm USD: 12,093 so'm EUR: 13,867 so'm RUB: 155 so'm GBP: 16,336 so'm CNY: 1,787 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,293 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россияда яна рейд. 300 дан ортиқ мигрант қўлга олинди

285 марта

Россияда яна рейд. 300 дан ортиқ мигрант қўлга олинди 

Москва шаҳрининг Наро-Фоминская кўчасидаги ҳостелда ўтказилган рейд чоғида 300 дан ортиқ мигрант қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маълум қилинишича, ушланганлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олиб борилиб, уларнинг Россияда қонуний яшаётгани ва меҳнат қилаётгани текширилган. 


“Ҳуқуқ-тартибот идоралари, шунингдек, уларнинг Москва вилоятидаги турли ҳуқуқбузарликларга алоқадорлигини ҳам текширади”, дейилади хабарда.

Тергов қўмитаси бу тадбирларни ноқонуний миграцияни ташкил этишга оид дастлабки текширув доирасида ўтказилаётганини даъво қилган, аммо Россия ОАВлари бу ушла-ушлалар собиқ жиноят иши бўйича амалга оширилаётганини ёзади. Текширувлар аҳолининг мурожаатларидан кейин бошланган. Жамоатчилик вакиллари илгарироқ Тергов қўмитаси раисига мурожаат қилиб, Москва вилоятида футболчи ўлимига сабаб бўлган можаро бўйича мигрантлар текширилиши кераклигини сўраган. 

Жиноят жорий йилнинг 17 август куни Шелково шаҳрида содир бўлган. Унда бир гуруҳ мигрантлар 20 ёшли ҳаваскор футболчи Арсений Ерошевични калтаклаган эди. У оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, бироқ кейинчалик вафот этган. 

Ҳозирда Солнцево туманлараро тергов бўлими мазкур ҳостел фаолияти юзасидан қўшимча текширув олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Москвада профилактик тадбир доирасида қарийб 300 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинганди. Қолаверса, июль ойида Санкт-Петербургнинг Адмиралтейский туманидаги собиқ “Қизил учбурчак” заводи ҳудудида ҳам рейд ўтказилиб, хорижлик ишчиларнинг ҳужжатлари текширилган. Умумий ҳисобда 200 мигрант текширувдан ўтказилиб, улардан 15 нафари қўлга олинган ва полицияга топширилган. Уларни мамлакатдан чиқариб юбориш режалаштирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: