USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Америка иттифоқчиларига ‘тажовузкор’ Хитойга қарши туришда ёрдам беради” — АҚШ мудофаа вазири

78 марта

“Америка иттифоқчиларига ‘тажовузкор’ Хитойга қарши туришда ёрдам беради” — АҚШ мудофаа вазири

АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет 1 ноябрь куни Жануби-Шарқий Осиё давлатларига Хитойдан келаётган босим ва таҳдидларга қарши курашда ёрдам берадиган илғор технологияларни таклиф қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Куала-Лумпурда бўлиб ўтган учрашувларда — Австралия, Япония ва Филиппин вакиллари билан кўп томонлама мулоқотлар ўтказилган. Унда Ҳегсет ASEAN давлатлари мудофаа вазирларига умумий денгиз ҳудудини назорат қилиш тизимини яратишни таклиф этган. Унинг айтишича, Хитой Жанубий Хитой денгизида қўшниларининг ҳудудий суверенитетига ҳурмацизлик кўрсатиб, беқарорлик келтириб чиқармоқда.

Маълумот ўрнида, ASEAN Жануби-Шарқий Осиё минтақасида иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка кўмаклашувчи ҳукуматлараро ташкилотдир. Унга Бруней, Камбоджа, Индонезия, Лаос, Малайзия, Мьянма, Филиппин, Сингапур, Таиланд ва Вьетнам каби давлатлар киради. 
Жанубий Хитой денгизидаги вазият ва Хитойнинг тажовузкор сиёсати ҳаммамиз учун хавф туғдирмоқда. Биз бу ҳолатларга тезкор жавоб бера оладиган қўшма имкониятларни ривожлантиришимиз зарур”, деган Ҳегсет.
Мудофаа вазири, шунингдек, АҚШ ўзининг илғор технологиялари ва кузатув воситаларини иттифоқчилари билан бўлишишга тайёрлигини билдирган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: