USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШда “шатдаун” сабаб минглаб рейслар бекор қилинмоқда

53 марта

АҚШда “шатдаун” сабаб минглаб рейслар бекор қилинмоқда

АҚШ Транспорт вазирлиги ҳукумат ишининг рекорд даражада узоқ вақт тўхтаб қолиши (“шатдаун”) туфайли мамлакатдаги 40 та йирик аэропортда рейслар сонини 10 фоизга қисқартиради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Рейслар сонининг қисқариши авиадиспетчерлик тизимидаги муаммолар билан боғлиқ бўлиб, улар “шатдаун” сабабли юзага келган. “Reuters”нинг ёзишича, 13 минг нафар авиадиспетчер ва 50 минг транспорт хавфсизлиги ходимларининг аксарияти иш ҳақисиз ишламоқда.
“Cirium” авиация таҳлил хизматининг маълумотларига кўра, чекловлар Нью-Йорк, Вашингтон, Чикаго, Атланта, Лос-Анжелес ва Далласни ўз ичига олган 30 та энг банд аэропортга таъсир қилади. Тахминан 1,8 минг рейс ва 268 мингдан ортиқ йўловчи ўрни қисқартирилади.

АҚШ Федерал фуқаролик авиацияси бошқармаси (FAA) қисқартиришлар босқичма-босқич жорий этилишини, дастлаб 4-5 фоиз, кейин 6 ва 10 фоизгача камайтириш режалаштирилаётганини маълум қилган. Халқаро рейслар бу режага киритилмаган.

United Airlines, American Airlines ва Southwest компаниялари мижозларга таъсирни камайтиришга уринаётганини билдирган. Масалан, United Airlines мослашувчан қайтариш имкониятларини таклиф қилмоқда, Southwest эса “шатдаун”ни иложи борича тезроқ якунлашга чақирган.

Борт кузатувчилар ассоциацияси (AFA-CWA) бу инқирозни “барча америкаликларга нисбатан шафқатсиз ҳужум” деб атаган.

АҚШ ҳукумати ишининг тўхтаб қолишига сабаб демократлар ва республикачилар ўртасида Obamacare дастури доирасидаги субсидияларни сақлаб қолиш ва Medicaid соғлиқни сақлаш дастурини молиялаштиришни қисқартириш масаласида келишмовчилик юзага келгани ҳисобланади. “Reuters”нинг ёзишича, Трамп маъмурияти демократларга босим ўтказиб, авиация тизимидаги кенг кўламли узилишлар хавфини эслатиб, уларни ҳукумат ишини тиклаш учун овоз беришга мажбурламоқда. Демократлар эса, аксинча, муаммонинг сабабчиси республикачилар эканини айтмоқда.

“Шатдаун” оқибатида кўплаб давлат идоралари фаолияти тўхтаган, 750 минг федерал ходим мажбурий таътилга чиқарилган, 2,1 мингдан ортиқ рейс кечиктирилган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: