USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Таиландда тинимсиз ёмғирлар туфайли 13 киши қурбон бўлди

79 марта
Таиландда тинимсиз ёмғирлар туфайли 13 киши қурбон бўлди

Бугун, 25 ноябрь куни Таиланд жанубида яшовчилар кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари билан курашишда давом этмоқда. Бир неча кунлик ёғингарчилик асосий сайёҳлик шаҳри Хат Яи ва бошқа ҳудудларни сув остида қолдирди. Бу ҳақда “France24” хабар берди.


Хабарга кўра, ҳукумат жанубдаги Сонгхла провинциясида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Метеорология департаменти ҳафта давомида яна ёмғир ёғиши ва сув тошқинлари кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Таиланд Табиий офатлар департаментининг билдиришича, ўтган ҳафта охиридан бери ёғаётган кучли ёмғирлар Хат Яи сайёҳлик маркази ва жанубий минтақанинг катта қисмини сувга тўлдирган. Тўртта провинцияда сув тошқинлари оқибатида 13 киши вафот этган.

Маҳаллий телеканалларда намойиш этилган кадрларда қутқарувчилар Хат Яида одамларни қайиқ, скутер ва ҳарбий юк машиналари ёрдамида эвакуация қилаётгани акс этган. Вилоят жамоатчилик билан алоқалар бошқармасига кўра, 20 ноябрдан кунидан бери Сонгхла шаҳридаги уйларидан 1 200 дан ортиқ киши эвакуация қилинган.
Таиланд Бош вазири Анутин Чарнвиракул қутқарув ишларини тезлаштириш учун яна кўпроқ қайиқ ва юк машиналари сафарбар этилишини билдирди.
Таиландда одатда июндан сентябргача кучли ёғингарчилик кузатилади. Бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши экстремал об-ҳавони янада кучайтириб, вазиятни олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолга келтирмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: