USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Бургутлар, итлар ва рақслар. Путинни Бишкекда дабдаба билан кутиб олишди

84 марта

Бургутлар, итлар ва рақслар. Путинни Бишкекда дабдаба билан кутиб олишди 

Россия Президенти Владимир Путин кеча, 25 ноябрь куни Қирғизистонга етиб борди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Самолёт трапида Путинни Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров кутиб олди. Қўниш майдонида икки давлатнинг байроқлари кўтарилди, фахрий қўриқчилар саф тортиб турди, тантанали мусиқа янгради.

Маросим вақтида миллий рақслар ижро этилди ва қирғизларнинг анъанавий бургут ва овчи итлар билан ов қилиш услублари намойиш этилди. “Манас” аэропортида фольклор-этнографик ансамбль қисқа мусиқий дастур тақдим этди.
Путиннинг давлат ташрифи доирасида Россия–Қирғизистон музокаралари бўлиб ўтади. Россия ва Қирғизистон раҳбарлари турли соҳалардаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка оид икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, шунингдек, бир қатор ҳукуматлараро ва тижорат ҳужжатлари имзолашга тайёрланган

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: