USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Оқ уй «хавф юқори» бўлган давлатлар фуқароларининг грин-карталарини қайта кўриб чиқади

102 марта

Оқ уй «хавф юқори» бўлган давлатлар фуқароларининг грин-карталарини қайта кўриб чиқади

АҚШ 19 та «хафв солувчи» давлат фуқароларининг грин-карталарини қайта кўриб чиқади: Трамп «учинчи дунё мамлакатларидан миграцияни тўхтатиш»ни ваъда қилди

АҚШ ҳукумати 19 та «хавф юқори» бўлган мамлакатдан келган муҳожирларнинг грин-карталарини тўлиқ ва ҳар томонлама қайта текширишни бошлади. Бу ҳақда «Медуза» нашри АҚШ Фуқаролик ва миграция хизмати (USCIS) раҳбари Жозеф Эдлоуга таяниб маълум қилмоқда.

Жозеф Эдлоуга кўра, президент Дональд Трамп унга «ҳар бир хавфли деб топилган давлатдан келган грин-карта эгаларининг ҳужжатларини қайтадан тўлиқ текшириш» бўйича топшириқ берган.

USCIS маълумотига кўра, рўйхат президент Трампнинг июн ойидаги фармонига асосланган. Унда мамлакатлар терроризм билан боғлиқ хавф ва миллий хавфсизликка таҳдид даражасига кўра тоифаларга ажратилган эди.
Энг «хавфли» тоифадаги 12 давлат, жумладан:
  • Афғонистон
  • Гаити
  • Эрон
  • Ливия
  • Яман
  • ва бошқалар
Ушбу мамлакатлар фуқароларининг Қўшма Штатларга кириши мулақо чекланган.
Чекловлар қисман қўлланиладиган яна 7 давлат:
  • Того
  • Туркманистон
  • Венесуэла
  • ва бошқалар

Энг муҳим жиҳати ушбу рўйхатга Россия ва Беларусь киритилмаган.


Шу тариқа, жами 19 давлат фуқароларининг грин-карталари қайта кўриб чиқилади.

Президент Дональд Трамп ушбу текширувлар фонида янада қаттиқроқ сиёсат йўлини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ «учинчи дунё мамлакатларидан миграцияни абадий тўхтатиши керак».


«Бу Американинг миграция тизимини «тўлиқ тиклаш» учун зарур», – дейди у.

Шунингдек, Трамп «маъмуриятга фойда келтирмайдиган ҳар бир мигрантни депортация қилиш» ниятини билдирди.


Трампнинг Оқ уйга қайтишидан кейин АҚШда миграция сиёсати сезиларли даражада кескинлашди. Ҳукумат айни пайтда чегара назоратини кучайтиряпти, ноқонуний мигрантларга нисбатан жазони оғирлаштиряпти ҳамда доимий яшаш ҳуқуқи (грин-карта) ва қочқин мақомидагилар учун талабларни қатъийлаштирмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: