USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Путин Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан буён илк бор Ҳиндистонга келди

204 марта

Путин Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан буён илк бор Ҳиндистонга келди

Россия президенти Владимир Путин икки кунлик ташриф билан Ҳиндистонга келди. Аэропортда уни бош вазир Нарендра Моди кутиб олди. Кремль раҳбари бундан аввал охирги бор 2021 йил декабрь ойида Деҳли меҳмони бўлган эди. Қолаверса, ташриф АҚШ ва Ҳиндистон ўртасида сиёсий таранглик кузатилган бир вақтга тўғри келди


​Қирувчи самолётлар бўйича узоқ йиллардан буён музлаб турган ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилиши мумкин. Бундан ташқари, айрим манбалар Ҳиндистон томони С-500 зенит-ракета комплексига қизиқиш билдиргани ҳақида ёзган.
Владимир Путинни Моди шахсан кутиб олди
Фото: Ҳинд нашрлари
Россия узоқ йиллар давомида ҳинд қуролли кучларининг асосий қурол-яроғ етказиб берувчи ҳисобланган. Бироқ Деҳли таъминот манбаларини диверсификация қилиб, ўз мудофаа саноатини ҳам ривожлантирди. Буларнинг бари ҳиндларнинг Россияга қарамлигини камайтирди.

Аммо бу ҳаммаси эмас. Ғарб Россия билан иқтисодий алоқаларни уза бошлаган 2022-йилдан бери Ҳиндистон рус нефтьининг энг йирик харидорларидан бирига айланди. Бу ҳиндларга миллиардлаб доллар тежаш, қолаверса “қора олтин”ни Европага сотиш орқали мўмайгина даромад ишлаш имконини берди.

Бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни музокараларга нажбурлаш учун ундан нефть ва газ сотиб оладиган давлатлар, жумладан Ҳиндистонга ҳам босим ўтказди. Баъзи мутахассислар Оқ уй Москва ҳамда Деҳли ўртасидаги алоқаларни чеклай олмаслигини, бироқ ҳамкорлик маълум даражагача чекланиши мумкинлигини айтган.
“АҚШ босими туфайли энергия харидлари бир оз қисқариши мумкин, бироқ умумий йўналиш ўзгармайди. Иккала давлат ҳам бир-бирига стратегик даражада муҳтож”,  деган таҳлилчи Нандан Унникришнан

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: