USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Арманистон ва Сербия банклари санкциялар сабаб россияликларнинг банк ҳисоблари ва ўтказмаларини блоклай бошлади

82 марта

Арманистон ва Сербия банклари санкциялар сабаб россияликларнинг банк ҳисоблари ва ўтказмаларини блоклай бошлади

Европа Иттифоқи Россияни пул ювиш хавфи юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритгач, айрим мамлакатлар банклари россияликлар билан ҳисоб-китоблар бўйича талабларни кескин кучайтирди. Бу ҳақда “РБК” нашри ҳуқуқшунослар ва бизнес бўйича халқаро маслаҳатчиларга таяниб хабар берди. Уларнинг айтишича, Арманистон ва Сербия банклари россияликларга янги ҳисоб очишни ҳам, амалдаги операцияларни ҳам рад эта бошлаган.

Қатор ҳолатларда банклар Россия фуқароларининг янги ҳисоб очиш сўровларини рад этиб, буни “ички комплаэнс талаблари” билан изоҳлаган. Бундан ташқари, олдин очилган ҳисоблар ҳам ёпилган. Эътиборлиси, юқоридаги чекловлар ҳатто мамлакатда яшаш рухсатномаси бор россияликларни ҳам четлаб ўтмаган.
О2 Consulting юридик компаниясига кўра, Қозоғистон, Тожикистон ва Уммон банклари ҳам Россия фуқароларига алоқадор операцияларни янада синчковлик билан текшира бошлаган. Мижозлар маблағларнинг келиб чиқиши, ўтказмалардан мақсад ҳамда солиқ мақоми каби саволларга тобора кўпроқ дуч келмоқда.

Мутахассислар айтишича, россияликларнинг шахсий ҳисоблари ўртасидаги ўтказмалар вақтинча тўхтатилган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Баъзан эса банклар мижозларнинг маблағларини номаълум муддатга музлатиб қўймоқда. Ҳуқуқшунослар буни халқаро регуляторлар босимининг кучайиши билан изоҳлайди. Молия институтлари иккиламчи санкциялардан қўрқиб, эҳтимолий хатарларни олдиндан камайтиришга интилмоқда.
Муаммо сабабларидан бири
Европа Иттифоқи жорий йилнинг декабрь ойи бошида Россияни пул ювиш ва терроризмни молиялаштириш хавфи юқори бўлган давлатлар “қора рўйхати”га киритди. Унда Россиядан ташқари Эрон, Мьянма ва Шимолий Корея каби давлатлар бор. Мазкур қадам Москвани Украинадаги урушни якунлашга мажбурлаш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирларнинг бир қисмидир.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: