USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россияда мигрантларнинг ҳаракати устидан назорат кучайтирилади

276 марта

Россияда мигрантларнинг ҳаракати устидан назорат кучайтирилади

Россияда 2027 йил охиригача хорижий фуқароларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатланишини назорат қилувчи янги ахборот тизими яратилади. 2026 йилда эса хорижий фуқароларни биометрик идентификация қилиш тизими ишга туширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг миграция сиёсати соҳасидаги режасида сўз боради.

Ҳужжатда хорижий фуқароларнинг ҳаракатланишини назорат қилиш ахборот тизимини яратиш муддати 2027 йил 10 декабрь қилиб белгиланган. Мазкур ишлар Ички ишлар органлари, Федерал хавфсизлик хизмати, Транспорт вазирлиги ва Рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан Россия ҳудудлари иштирокида олиб борилади.

Шунингдек, Россия ИИВ 2027 йилга қадар халқаро авиакомпанияларнинг авиачипталарни бронь қилиш тизимларига кириш ҳуқуқини олади. Бу хорижий ташувчиларни Россияга кириши тақиқланган чет эл фуқаролари ҳақида олдиндан хабардор қилиш мақсадида амалга оширилади. ИИВ режаларида, шунингдек, очиқ манбаларни таҳлил қилувчи ахборот тизимини яратиш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ҳужжатда айтилишича, 2026 йил декабригача хорижий фуқароларни биометрик идентификация қилиш ахборот тизимини яратиш режалаштирилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: