USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Расман: Қозоғистонда яна конституциявий ўзгаришларга старт берилди

232 марта

Расман: Қозоғистонда яна конституциявий ўзгаришларга старт берилди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Конституциявий ислоҳотлар бўйича комиссия (Конституциявий комиссия) тузиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармон матни кеча, 21 январь куни давлат раҳбари сайтида эълон қилинди. 

Қайд этилишича, комиссия Конституциявий ислоҳот бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилмоқда. 

Фармон билан комиссия тўғрисидаги низом ва унинг таркиби тасдиқланди, унинг ижросини назорат қилиш эса Қозоғистон Республикаси Президенти Администрациясига юклатилди. Ҳужжат имзоланган кундан бошлаб кучга киради. 
Конституцияга ўзгаритиришлар киритиш ва бу бўйича комиссия тузиш ҳақида Тўқаев 20 январь куни Қизилўрдада бўлиб ўтган Миллий қурултойнинг V йиғилишидаги чиқиши чоғида айтган эди. Ўшанда давлат раҳбари бу ишлар кўлами бўйича янги Конституцияни қабул қилиш билан баробар эканини урғулаган. 
Президент Конституциявий комиссия таркибига 100 дан ортиқ киши, жумладан, Миллий қурултой аъзолари, таниқли ҳуқуқшунослар, оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, маслиҳатлар раислари, ҳудудий жамоатчилик кенгашлари вакиллари ва бошқа мутахассислар киришини маълум қилди. Комиссия ишига Конституциявий суд раиси Эльвира Азимова, раис ўринбосарлари – давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин ва Бош вазир ўринбосари – маданият ва ахборот вазири Аида Балаева раҳбарлик қилади. Комиссия котиби этиб президент маъмурияти давлат-ҳуқуқ бўлими мудири Айдар Жарилғанов тайинланди. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: