USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Украина ва Россиянинг урушдаги йўқотишлари 1,8 миллионни ташкил этди — NYT

146 марта

Украина ва Россиянинг урушдаги йўқотишлари 1,8 миллионни ташкил этди — NYT

Манба: New York Times
Россия ва Украинанинг урушда ҳалок бўлган, яраланган ва бедарак йўқолган ҳарбийлари сони 2026 йил баҳорига келиб икки миллионга етиши мумкин. Бу ҳақда АҚШдаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази ҳисоботига таяниб, New York Times хабар берди.

Ҳисоботга кўра, уруш бошланганидан бери тахминан 1,2 миллион нафар россиялик ва600 мингга яқин украиналик ҳарбий ҳалок бўлган, яраланган ёки бедарак йўқолган. Шу тариқа, икки томоннинг урушдаги умумий йўқотишлари сони 1,8 миллион кишини ташкил этмоқда.

Уруш давомида қурбонлар сонини аниқлаш қийин бўлиб келмоқда. Россия ҳалок бўлган ва яраланганлар сонини камайтириб кўрсатса, Украина бундай маълумотларни расман эълон қилмайди. Ҳисобот АҚШ ва Буюк Британия ҳукуматлари баҳоларига, шунингдек бошқа манбаларга таянган ҳолда тайёрланган.
“Рақамлар Россия армияси Украинада арзимас муваффақиятларга эриша ётганини кўрсатмоқда. Россиялик ҳарбийлар баъзи жойларда кунига 15 метрдан 70 метргача тезликда ҳаракатланмоқда”, дейилади хабарда.
​Ҳисоботда келтирилишича, 2024 йил январь ойидан бери Россия Украина ҳудудининг 1,5 фоизини эгаллаб олган. Уруш бошидан бери эса у мамлакатнинг қарийб 20 фоизини босиб олишга муваффақ бўлган.Уруш тактикаси ўзгармоқда
Қишда совуқ об-ҳаво ҳар икки давлатнинг қўшинлари ҳаракатини секинлаштирганига қарамай, Россия Луганск ва Донецк вилоятларида сезиларли ютуқларга эришди. Бу ҳудудларда унинг армияси Донбасс устидан тўлиқ назорат ўрнатишга уринишни давом эттирмоқда.
Иккала томон урушдаги тактикасини ўзгартирган. Россия ҳавода дронлар томонидан доимий кузатув олиб борилаётгани сабаб оғир зирҳли техникалардан фойдаланишни қисман тўхтатди.

Эндиликда у Украина позицияларига киришга уринаётган мотоцикл ёки пиёда аскарларнинг кичик гуруҳларидан фойдаланмоқда. Шу тариқа дронлар ҳужумидан қочмоқда. Дронларни бошқараётган украиналик офицерлар, ўз навбатида, қордаги қадамлар ва шиналар изларини кузатиб, Россия қўшинларини аниқламоқда.

Шунга қарамай, ҳалок бўлганлар сони ошишда давом этмоқда. Россия президенти Владимир Путин 2022 йил февралида Украинага бостириб кириш буйруғини берганидан буён тахминан 325 минг нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган.

“Иккинчи жаҳон урушидан бери бирор-бир буюк давлат бундай даражадаги йўқотишларга учрамаган”, дейди Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: