USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Трамп ўз номидаги дори-дармонлар учун чегирма таклиф этувчи сайтни ишга туширди

52 марта

Трамп ўз номидаги дори-дармонлар учун чегирма таклиф этувчи сайтни ишга туширди

АҚШ президенти Дональд Трамп TrumpRx номли ҳукумат сайтини ишга туширди. Сайт орқали америкаликлар дори-дармонларни арзонроқ нархларда сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, дорилар тўғридан-тўғри сайтда сотилмайди, бироқ фойдаланувчилар у ерда рецепт бўйича бериладиган дори-дармонларни топиб, уларни харид қилишда қанча тежашлари билиб олишлари мумкин. Айнан шу нархда дори воситасини сотиб олиш учун купонни юклаб олиб, уни ҳамкор дорихоналардан бирида кўрсатиш лозим. Портал керакли дорини бевосита ишлаб чиқарувчидан харид қилишни таклиф этади.

Маълумотларга кўра, сайт ишга туширилганда 40 га яқин дори-дармон, жумладан, вазн йўқотишга ёрдам берувчи препаратларни топиш мумкин бўлган. Бироқ журналистлар истеъмолчилар ҳақиқатан ҳам Дональд Трамп ваъда қилганидек сезиларли чегирмаларга эга бўлишига шубҳа билдирмоқда. Шу билан бирга, АҚШнинг бир қатор фармацевтика концернлари аллақачон TrumpRx веб-сайти орқали ўз маҳсулотларини чегирма билан таклиф қилишга розилик билдирган.

АҚШ дори-дармонлар сотиладиган энг қиммат бозорлардан бири ҳисобланади. Европа ва Осиё мамлакатларида эса бозорни тартибга солиш қоидалари одатда қатъийроқ бўлиб, максимал нархлар бўйича келишувлар мавжуд.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: