USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Эрон АҚШга зарба бера оладиган ракеталар устида ишламоқда” — Трамп

65 марта

“Эрон АҚШга зарба бера оладиган ракеталар устида ишламоқда” — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп 24 февраль куни Эрон Қўшма Штатларга зарба беришга қодир ракеталарни ишлаб чиқишга интилаётганини даъво қилди. Шунингдек, у Теҳронни 2025 йилда Америка зарбалари нишонига айланган ядровий дастурни қайта тиклашга уринаётганликда айблади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Трамп ўзининг Конгрессга йўллаган йиллик мурожаатномаси чоғида Эроннинг ракета салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

“Улар аллақачон Европа ва бизнинг хориждаги базаларимизга таҳдид сола оладиган ракеталарни ишлаб чиқиб бўлди. Энди эса яқин орада АҚШга етиб борадиган ракеталар устида ишламоқда”, деди Трамп.

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Эрон бундай ракеталарни ишлаб чиқиш учун яна камида ўн йил вақт сарфлаши керак. Мудофаа разведка бошқармасининг январь ойидаги ҳисоботида айтилишича, агар Теҳрон шу йўналишда давом этса, 2035 йилга бориб 60 та қитъалараро баллистик ракетага эга бўлиши мумкин. Ҳозирча Эрон бундай қуролга эга эмаслиги қайд этилган.

“Уйдирма”

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги 25 февраль куни, Женевадаги ядровий музокараларнинг учинчи раунди бошланишидан бир неча соат олдин Трампнинг иддаоларини рад этди. Вазирлик вакили Исмоил Бақаий X (Twitter) платформасида бу айбловларни “уйдирма” деб атади.

“Эроннинг ядровий дастури, баллистик ракеталари ва январь ойидаги тартибсизликлар қурбонлари сони бўйича билдирилган барча даъволар навбатдаги уйдирмадир”,деди у.

Ядровий дастур ва ҳарбий зарбалар
Трамп, шунингдек, 2025 йил июнь ойида АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида вайрон қилинган ядровий иншоотлар қайтадан ишга туширилаётганини таъкидлади.

Уларга қурол-яроғ, хусусан, ядровий қурол дастурини қайта тиклаш бўйича огоҳлантириш берилган эди, бироқ улар ҳаммасини бошидан бошлашда давом этмоқда, деди президент ва Эроннинг ҳаракатларини “машъум ядровий амбициялар” деб атади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: