USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Қўрқоқларча амалиёт”. БАА Эрон ҳужумини кескин қоралади

35 марта

“Қўрқоқларча амалиёт”. БАА Эрон ҳужумини кескин қоралади

Бугун, 28 февраль куни Бирлашган Араб Амирликлари Эрон баллистик ракеталари томонидан уюштирилган очиқдан-очиқ ҳужумга учради. Бу ҳақда БАА Мудофаа вазирлиги баёнот эълон қилди.


Қайд этилишича, БАА ҳаво мудофаа тизимлари ракеталарга қарши юқори самарадорлик билан курашган ва бир қатор ракеталарни муваффақиятли тутиб қолган. БАА расмийлари, шунингдек, тураржой ҳудудига тушган ракета парчалари билан боғлиқ вазиятни назоратга олган, ушбу ҳодиса оқибатида моддий зарар етган.

Қулаган парчалар оқибатида бир нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Расмийлар БААда хавфсизлик ҳолати барқарорлигини ва барча тегишли идоралар воқеалар ривожини тун-у кун кузатиб бораётганини тасдиқлаган.

Вазирлик ушбу ҳужумни кескин қоралаб, БАА фуқаролик объектлари, иншоотлари ва миллий муассасаларнинг нишонга олинишини қатъиян рад этишини билдирган. Бундай ҳаракатлар вазиятнинг хавфли даражада кескинлашуви ҳамда тинч аҳоли хавфсизлигига таҳдид солувчи ва барқарорликка путур етказувчи қўрқоқларча қилинган амалиёт эканлиги таъкидланган.

Бундан ташқари, вазирлик ушбу ҳужум миллий суверенитет ва халқаро ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилиши эканини қайд этган. БАА ушбу кескинлашувга жавоб бериш ҳамда ўз ҳудуди, фуқаролари ва резидентларини ҳимоя қилиш, суверенитети, хавфсизлиги ва барқарорлигини сақлаш учун барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини маълум қилган.

Мудофаа вазирлиги ҳар қандай таҳдидларга қарши туришга тўлиқ тайёр эканини ва мамлакат хавфсизлигига путур етказишга бўлган ҳар қандай уринишларга қатъий зарба бериш учун барча чоралар кўрилаётганини билдирган. Фуқаролар, резидентлар ва меҳмонларнинг хавфсизлиги муросасиз устувор вазифа бўлиб қолиши қўшимча қилинган.
Вазирлик жамоатчиликни фақат расмий манбаларга таянишга, миш-мишлар ёки тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликка чақирган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: