USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Туркия Эрон инкор қилган ракеталарнинг учирилиш нуқтасини аниқлади

536 марта

Туркия Эрон инкор қилган ракеталарнинг учирилиш нуқтасини аниқлади

Эрондан учирилган баллистик ракеталар Туркия ҳудудида тутиб қолинган эди. Эрон эса ушбу ракеталар ўзига тегишли эканини рад этди. Мазкур воқеадан сўнг Туркия томони мамлакатга йўналтирилган ҳар икки ракета Эрондан отилганини аниқлади. Бу ҳақда “Türkiye gazetesi” хабар қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 ва 9 март кунлари йўналтирилган ракеталар учиш масофаси тахминан 1200 километрга эга ва ҳар иккала ракетанинг учиши Теҳрон шарқидаги ҳудудда амалга оширилган.
Манбаларга кўра, бу воқеа Эрондаги “Мозаик мудофаа” тизими билан боғлиқ бўлиши мумкин. Айтилишича, ҳужумларнинг бошида АҚШ ва Исроил Эроннинг марказий ҳарбий бошқарув тизимига зарба берган. Оқибатда марказ билан алоқа узилиб қолган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда эса олдиндан берилган ҳарбий буйруқлар автоматик тарзда бажарилишда давом этади.
Бу тизимга кўра, Эрон ҳудуди 7-8 қисмга бўлинган ва ҳар бир ҳудудда алоҳида қўмондонлар бор. Агар марказий раҳбарият билан алоқа узилса, улар аввал берилган буйруқларни бажаришда давом этади. Шу сабабли, Туркия томонга ракета учирилиши ҳудуддаги қўмондон эски буйруқни бажаргани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳозир бу ҳолат батафсил ўрганилмоқда.

Анқара Эрондан берилаётган баёнотларга ҳозирги кескин шароит ва мамлакат ичидаги “мозаик тизим” сабаб эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмоқда. Урушнинг кенгайиб кетмаслиги, можаронинг бошқа ҳудудларга ёйилмаслиги ва Эроннинг бўлиниб кетмаслиги расмий Анкаранинг асосий мақсадидир.
Манбаларга кўра, Туркия барча дипломатик ташаббусларини ҳам айнан шу мақсадлар доирасида олиб бормоқда. Янги фронтлар очилмаслиги учун минтақа давлатлари ҳамда Озарбайжон билан музокаралар ўтказилаётгани таъкидланмоқда.
Учунчи ракета учирилса…
Эрондан Туркия томон яна, яъни учинчи ракета учирилиши эҳтимоли ҳам кўриб чиқилган. Бу ҳолатда Туркия урушга тортиб кетадиган ҳеч қандай сценарийда иштирок этмаслиги айтилган. Ҳукумат вазиятга совуққонлик ва эҳтиёткорлик билан ёндашишда, шунингдек, огоҳлантирувчи чоралар қўллашда давом этади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: