USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эронда ҳарбий хизматга чақирув ёши 12 га туширилди – ОАВ

144 марта

Эронда ҳарбий хизматга чақирув ёши 12 га туширилди – ОАВ

Эрон хавфсизлик кучлари Теҳрондаги назорат-ўтказиш пунктларини қўриқлаш ва бошқа вазифалар учун 12 ёшдан бошлаб болаларни сафарбар қилмоқда. Бу ҳақда “Alarabiya English” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, уруш бошланганидан кейин Теҳрон бўйлаб блокпостлар пайдо бўлган ва уларнинг айримларида автомат кўтарган ўсмирлар навбатчилик қилмоқда. Бунга Эрон расмийлари пойтахтда хавфсизлик кучлари сафига қўшилишни истовчиларни рўйхатга олиш мақсадида бошлаган “Эрон учун” кампанияси сабаб бўлган. Янги чақирилувчилар учун минимал ёш 12 ёшгача туширилган.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) Теҳрондаги вакили Раҳим Надали давлат телевидениеси орқали чиқиш қилиб, 12 ёшдан ошган шахслар ИИҚК ва “Басиж” кўнгилли ёшлар қўшинига “глобал безори” (АҚШ назарда тутилмоқда) га қарши туришда ёрдам бериш учун рўйхатдан ўтишлари мумкинлигини очиқчасига маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, вазифалар қаторига “хавфсизлик масалалари бўйича маълумот тўплаш ва тезкор патруллик қилиш”, шунингдек, шаҳарда тунги автокарвонларни ташкил этиш киради.
“Шаҳар бўйлаб сиз кўриб турган назорат-ўтказиш пунктлари ва “Басиж” патрулларида иштирок этишни хоҳловчи ёшлар ва ўсмирлар сони жуда кўп эди. Кўнгиллиларнинг ёшини ҳисобга олиб, биз минимал ёшни 12 ёшга туширдик, чунки 12-13 ёшли болалар ҳам ҳисса қўшишни истамоқда”, дейди у.
Теҳрон аҳолиси AFP агентлиги журналистларига АҚШ ва Исроил билан уруш бошланганидан бери шаҳарда қуролланган ёшларни кўраётганларини айтган.
“Оғир қуроллар ўрнатилган ҳарбий пикаплар йўлларни тўсиб, автомобилларни кўздан кечирмоқда. Бир жойдан ўтасиз, атиги 100 метр олдинда эса “Узи” автоматлари билан қуролланган ўсмирлар бўлган бир нечта хусусий машиналар яна автомобилларни тўхтатмоқда”, дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.
Шунингдек, у бирор жойга ракета тушса, ҳудуд зудлик билан ўраб олинишини қўшимча қилган. Ўз навбатида, Калашников автоматлари билан қуролланган ўсмирлар қаерда туриш кераклиги ҳақида буйруқ бериб, мунтазам равишда ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узмоқда.
Пойтахтнинг бошқа бир турғуни эса тунлари режим тарафдорлари “карнайлар билан жиҳозланган машиналарга байроқлар илиб, кўчаларда шовқинли юришлар ўтказиши ва шиорлар ҳайқириши” ҳақида хабар берган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: