USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

27 апрель куни Хоразмнинг қатор ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

983 марта
27 апрель куни Хоразмнинг қатор ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

Хоразм вилоятининг бир қатор туман ва маҳаллаларида жорий йилнинг 27 апрель куни режали профилактика ишлари сабаб электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр тармоқлари томонидан электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига асосан таъмирлаш ва профилактика ишлари олиб борилади.

Шунга кўра, 27 апрель куни соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин:

Урганч туманида:
Хидоят, Комилжон Отаниёзов, Жайхун маҳаллалари;

Гурлан туманида:
Янгибоғ, Ишонча, Маърифат, Навбаҳор, Боғишамол, Янгиаср, Нуробод, Гулшан, Боғистон, Шодлик, Фидокор, Обод, Сахтиён, Чаккалар, Ватанпарвар, Мойли, Эшимжирон, Ёрмиш, Қатариқ, Пахтачи, Жалойир, Олға, Совунчи, Эсабий, Нурафшон, Мевазор, Дўстликбоғи, Қангли, Оққум, Олчин, Бўзқалъа, Деҳқонобод, Болдоқли, Зиёкор, Навбирёп, Деҳқон, Дўсимбий, Тахтакўпир, Марбуғат, Нукус, Бирлашган, Нурлийўл, Пахтакор, Шанғи, Дўстлик, Уйилма, Бешуй, Чинобод маҳаллалари;

Янгиариқ туманида:
Гулланбоғ ва Шихбоғи маҳаллалари;

Хонқа туманида:
Томадурвадик, Амударё, Ширин, Ойдинҳаёт, Дурвадик, Илғор, Янги турмуш маҳаллалари;

Боғот туманида:
Оқтепа, Гулшан, Нурли маскан, Обод, Боғзор, Навбаҳор, Ўзбекистон, Беруний, Хуррият маҳаллалари ҳамда Олтинқум шаҳарчаси.

Мутахассислар ушбу узилишлар вақтинчалик эканини, профилактика ишлари электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидламоқда.

Истеъмолчилардан ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда ўз ишларини режалаштириш сўралади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: