USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Урганч-1” насос станцияси янгиланадими? Саида Мирзиёева Хоразмдаги муаммони жойида ўрганди

421 марта
“Урганч-1” насос станцияси янгиланадими? Саида Мирзиёева Хоразмдаги муаммони жойида ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташрифи давомида аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган объект — “Урганч-1” йирик насос станциясидаги ҳолатни бевосита бориб ўрганди.


Маълум қилинишича, миллиондан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаб келаётган мазкур станция бугунги кунда эскирган ва модернизацияга муҳтож ҳолатга келган. Шу боис, уни тезкор равишда янгилаш ва замонавийлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Саида Мирзиёева бу борада кескин позиция билдирди:

— “Миллиондан ортиқ одамни тоза ичимлик суви билан таъминлайдиган “Урганч-1” йирик насос станцияси ҳам зудлик билан модернизация қилиниши ва янгиланиши зарур бўлган объектлардан биридир. Бугун кўтарилган барча масалалар энг қисқа муддатларда ҳал этилиши шарт”, — деди у.

Ташриф доирасида вилоят ва туманлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган якуний йиғилишда ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилди. Унда ҳудуддаги муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, уларни биргаликда таҳлил этиш ва устувор тартибда ҳал қилиш зарурлиги қайд этилди.

Маълумот учун, Урганч шаҳридаги “Оби ҳаёт” маҳалласида жойлашган “Урганч-1” насос станцияси 1970 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда унинг тўртта насосидан бири носоз ҳолатда.

Мутахассислар фикрича, объектни модернизация қилиш нафақат сув таъминоти сифатини оширади, балки аҳолининг турмуш даражасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: