USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда тадбиркорлар билан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича очиқ мулоқот ўтказилди

133 марта
Хоразмда тадбиркорлар билан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича очиқ мулоқот ўтказилди

Хоразм вилоятида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида муҳим учрашув ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасида суд-ҳуқуқ масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мазкур мулоқотда тадбиркорлик субъектларининг суд-ҳуқуқ соҳасига оид таклиф ва мурожаатлари тингланди. Шунингдек, амалда учраётган муаммолар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бартараф этиш йўллари атрофлича муҳокама қилинди.


Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари Д. Қурбонов, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси М. Қаландарова иштирок этди.

Учрашув давомида тадбиркорлар ва масъуллар ўртасида очиқ мулоқот муҳити яратилди. Бундай тадбирлар орқали тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, ҳуқуқий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш мақсад қилинган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: